

Миллий терма жамоамиз Жаҳон чемпионати сўнгги саралаш босқичида Хитой терма жамоасига қарши баҳс олиб бориш учун кеча йўлга чиққанди. Вакилларимиз Хитойнинг Ухань шаҳрига етиб борди ва Intercontinental меҳмонхонасига жойлашишди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Хитой терма жамоалари ўртасидаги баҳс 31 август куни "Wuhan Sports Center Stadium" ўйингоҳида бўлиб ўтади.




