UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  2 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  2 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  1 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  16 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  7 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  4 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  70 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67

Икки оғиз интизом ҳақида Янгиликлар

Икки оғиз интизом ҳақида

Теглар :  Локомотив
Кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубогининг чорак финалида "Локомотив" йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

Жамоа айрим хатолар эвазига 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Лекин ҳозир гап бу ҳақда эмас. Гап "Локомотив" футболчисининг қизил карточка олгани ҳақида. Мана, кетма-кет иккинчи ўйиндирки "темирйўлчилар" футболчиси қизил карточка олиб майдонни тарк этди ва жамоадошларини қийин аҳволга солиб қўйди. 

Учрашувнинг 42-дақиқасида Садриддин Абдуллаев мезбонлар ўйинчиси Драган Черанга нисбатан спортчига хос бўлмаган ҳаракат қилгани боис дарҳол ҳакам томонидан қизил карточкага "лойиқ" топилди. Бу вазиятда Абдуллаев Чераннинг юзига бош билан зарба беришга уринганди. Садриддин рақибига зарба берди дейиш мушкул, чунки такрорий ҳолатни кўрганимизда ҳам зарба берган-бермагани аниқ кўринмаган. Аммо шунга ҳаракат бўлгани аниқ ва учрашувни бошқариб борган Аҳрол Рисқуллаев учун якуний қарор чиқаришда шунинг ўзи етарли бўлди. 

"Локомотив" 14 сентябрь куни сафарда "Металлург"га қарши ўйнади. Бу учрашувда жамоа ҳужумчиси Марат Бикмаев четлатилди. Орадан тўрт кун ўтиб Кубок ўйинида энди бошқа футболчига "қизил" кўрсатилди. Эътибор берган бўлсангиз, ҳар икки ҳолатда ҳакамлар футболчига спортчига хос бўлмаган қилиқ қилгани учун қизил карточка беришди. Яъни, бу ерда ўйинда бўлиб турадиган қўполликлар ҳақида гап кетмаяпти. 

"Локомотив" футболчиларининг кетма-кет иккита учрашувда қизил карточка олиб майдондан четлатилиши бу йил ҳисобидан иккинчи бор кузатилди. Биринчиси Суперлиганинг 4-5 турларида содир бўлган. Жамоа 4-турда АГМК меҳмони бўлиб 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраган, ўшанда Икром Алибоевга "қизил" кўрсатилганди. Кейин эса навбатдаги турда "Локомотив" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилган. 1:1 ҳисобида якунига етган баҳсда бразилиялик Нивалдо рақиб посбони Ўткир Юсуповга бош билан зарба бергани учун четлатилганди.

Мана энди орадан вақт ўтиб иккинчи марта шундай ҳолат такрорланди. Йил бошидан бери Суперлиганинг 5та, Кубокнинг битта учрашувида "Локомотив"нинг турли футболчилари "қизил" олишди. Хусусан, Суперлиганинг 2-турида "Металлург"га қарши ўйинда Диёр Туропов, 6-турда "Насаф" билан кечган баҳсда Ислом Тўхтахўжаев майдондан четлатилганди. Фақат бу икки футболчи иккинчи сариқ карточка туфайли "қизил" олишган. 

Эътиборлиси, "Локомотив" футболчиси четлатилган 6та ўйиндан бештасида ғалаба қозона олмаган. "Пахтакор", "Насаф", АГМК билан ўйинларда мағлубиятга учраган бўлса, "Металлург" ва "Қўқон-1912" билан дуранг қайд этган. Фақат яқинда "темирйўлчилар" Бекободда зафар қучишди, холос. Бикмаев "қизил" олган вазиятда ҳужумчи алмаштириб бўлинган ва захирада ўтирганди. Яъни, майдонда барибир 11 футболчи қолганди. 

"Локомотив" футболчиларига кўрсатилаётган қизил карточка ўйиндаги вазият натижасида юзага келмаяпти, балки футболчиларнинг хулқ-атвори туфайли рўй бермоқда. Бу эса биринчи навбатда интизом масаласига бориб тақалади. "Локмотив" - кучли клуб, жамоа футбол ўйнашни хуш кўради. "Локомотив" қуруқ стандартларга таяниб ёки қарши ҳужумни кутиб ўйнайдиган жамоа эмас, ҳам ўзи ўйнайди, ҳам рақибига ўйнаш имконини беради. Аммо шундай жамоанинг кетма-кет ўйинларда "қизил" олиши ғалати.

Буёғига "Локомотив" олдида фақат Суперлига қолди. Агар жамоа чемпионликни ўз қўлида сақлаб қолишни хоҳласа, кейинги учрашувларда ғалаба қозонишдан ташқари футболчиларнинг ҳам тартиб-интизомга қатъий риоя қилган ҳолда тўп тепишларига тўғри келади. Шундагина кетма-кет учинчи марта чемпионлик қўлга киритилиши мумкин. 

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика