Игуаин терма жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилди
27 сен 2019 22:45
Янгиликлар
Игуаин терма жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилди
«Ювентус» форварди Гонсало Игуаин Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлашга қарор қилди.
У сўнгги бора бош жамоа либосида ЖЧ-2018 гуруҳ босқич 3-тури доирасидаги Нигерияга қарши баҳсда (2:1) майдонга тушганди.
«Аргентина? Эришганларимдан мамнунман. Ушбу қарорни қабул қилишда мени қўллаб-қувватлаган оиламдагиларга миннатдорчилик билдираман. Энди эътиборимни бошқа нарсаларга қаратиш ниятидаман», дея қайд этган 31 ёшли ҳужумчи.
Аввалроқ, Игуаин ўз ватанига қайтиб, «Ривер Плейт»да ўйнашга тайёрлигини айтганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар