Игорь Шквирин: “Насаф” ҳақли равишда ғалаба қозонди
09 авг 2016 07:45
Янгиликлар
Игорь Шквирин: “Насаф” ҳақли равишда ғалаба қозонди
Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Олмалиқ” жамоси бош мураббийи Игорь Шквирин қатнашди.
- Ўйин ҳақида агар қисқача қилиб айтсам, “Насаф” бугун ҳақли равишда ғалаба қозонди. Давралар оралиғида “Насаф”да ҳам, бизнинг таркибимизда ҳам кўплаб ўзгаришлар амалга оширилди. Бирдан таркибга қўшилган янги ўйинчилар ҳақида хулоса қилиш ноўрин. Чунки янги ўйинчиларнинг ҳаракатига баҳо бериш учун вақт талаб этилади. Умуман “Насаф” жамоасининг таркибига келиб қўшилган легионерлар бугун яхши ҳаракат қилишди, кўриниб турибди сербиялик ҳужумчи бўйдор экан, у боши билан ҳам яхши ўйнаши мумкин. Красич ҳам бугун яхши ҳаракат қилди. Умуман ўйинчиларнинг бир-бирларини тушуниб кетишларига ва ўз ўйинини тўлиқ намойиш этишига вақт керак бўлади.
Бугунги ўйиннинг иккинчи бўлимида таркибимизни кучайтирадиган ўйинчи қолмади, кўрдиларингиз биринчи бўлимни ўзидаёқ учта ўйинчи алмаштиришга мажбур бўлдик. Майдонда ҳаракат қилган ўйинчиларимизда баъзи вазиятларда омад етишмаган бўлса, баъзида тажрибасизлик қилишди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Фикрлар