UZ

Сўнгги янгиликлар

15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  0 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  0 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  2 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  2 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  1 13:34Элдор Шомуродов мураббийи Нури Шахин, тўпурарлик пойгаси ва "Фенербахче" ҳақида гапирди  3 13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  1 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1 10:48Осимхен фаолиятини Европанинг ТОП жамоасида давом эттириши мумкин  2 10:20Салоҳ Саудия чемпионатига ўтишга рози  3 09:15Камолиддин Тожиев: "Бу биз учун оғриқли мавзу"  3 08:46"Нефтчи" "Насаф"нинг яна бир футболчисига қизиқиш билдирмоқда  9

Ҳусайн Норчаев Ўзбекистон МТЖ билан Дубайга учмади Янгиликлар

Ҳусайн Норчаев Ўзбекистон МТЖ билан Дубайга учмади

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси бугун тонгда хорижий йиғинни ўтказиш учун БААга жўнаб кетди.

Бироз олдин терма жамоамиз Дубай шаҳрига етиб борди. Championat.asia сайти маълумотига кўра, "Насаф" клуби ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев сафарга бормади. Бунга унинг ангинасидаги муаммолар сабаб бўлди.

Олдинроқ Сречко Катанец мазкур йиғинга чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилганди:


Дарвозабонлар:
Валижон Раҳимов (АГМК), Ўткир Юсупов ("Навбаҳор"), Умиджон Эргашев ("Насаф").

Ҳимоячилар: Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Умар Эшмуродов ("Насаф"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Дилшод Саитов ("Насаф"), Шерзод Насруллаев ("Насаф"), Ислом Қобилов ("Локомотив"), Абдулла Абдуллаев ("Бунёдкор"), Жалолиддин Жумабоев ("Локомотив").

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков ("Пахтакор"), Акмал Мозговой ("Насаф"), Абубакр Ризо Турдалиев ("Насаф"), Аброр Исмоилов ("Пахтакор"), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор"), Жавоҳир Сидиқов ("Локомотив"), Сардор Собирхўжаев ("Пахтакор").

Ҳужумчилар: Шерзод Темиров ("Пахтакор"), Азизбек Амонов ("Локомотив").  


21 январь куни бўлиб ўтиши керак бўлган Япония - Ўзбекистон учрашуви омикрон штамми туфайли бекор қилинди. Терма жамоамиз 27 январь куни Баҳрайн ва 1 февраль куни Янги Зеландия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика