Ҳокимдан совға сифатида машина олган ҳамда Тошкентдаги стадионда ота-онаси кўз ўнгида гол урган Рубин Хебай ҳақида қизиқарли маълумотлар
09 окт 2023 12:30
Янгиликлар
Ҳокимдан совға сифатида машина олган ҳамда Тошкентдаги стадионда ота-онаси кўз ўнгида гол урган Рубин Хебай ҳақида қизиқарли маълумотлар
- Хебай 8 ёшидан яшил майдонда тўп тепишни бошлаган. Таип Пираники унинг илк мураббийи бўлиб, бўлажак ҳужумчининг 12 ёшига қадар сабоқ берган.
- Хебай Ўзбекистон чемпионатида ўйнаётган илк албаниялик футболчи ҳисобланади.
- Хебай Албаниянинг 17, 19 ва 21 ёш тоифаларидаги терма жамоа сафида ҳам ҳаракат қилган. Шу жумладан, 21 ёш тоифасида Мальтага қарши баҳсда дублга эришган.
- Хебай Албания ва Шимолий Македония чемпионатида ғолиб бўлган.
- Ҳужумчи Transfermarkt томонидан 450 минг еврога баҳоланган. Бу футболчи фаолиятидаги энг юқори қиймат ҳисобланади. Маълумот учун, Хебайнинг суммаси "Андижон" клубига қўшилишидан аввал 350 минг еврони ташкил этган.
- "Андижон" билан икки йиллик шартнома имзолаган ҳужумчининг дастлабки товон пули 500 минг еврога тенг бўлган.
- Хебайнинг ОКМКга қарши учрашувини томоша қилиш учун унинг ота-онаси Тошкентга ташриф буюрган. Рубин ўша ўйинда гол урди, бироқ жамоаси 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
- Хебай "Теута" клуби сафида Албания чемпионати доирасидаги учрашувнинг сўнгги дақиқаларида "Кукеси" дарвозасини ишғол қилади. Ғалабадан маҳрум бўлган рақиб жамоа ходимларидан бири эса голдан дарғазаб бўлиб, захира ўриндиғи том қисмини уриб синдирган. Клуб эса бунинг зарарини қоплаб беришга мажбур бўлган.
- "Олимпик"га қарши Ўзбекистон Суперлигаси учрашувидан кейин Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов албаниялик форвардга автомобиль совға қилди.
- Хебайнинг севимли футболчиси — Криштиану Роналду.
- Хебайнинг севимли клуби — таркибида Криштиану Роналду бўлган клуб.
- Хебайнинг севимли албаниялик футболчиси — Беким Баляй.
- Футболдаги орзуси — терма жамоа аъзоси бўлиш.
- Унинг ёқтирган таоми — сазан балиғи.
Оқил Абдубарноев тайёрлади.
Фикрлар