Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти
24 дек 20:50
Янгиликлар
Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти
Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"нинг чиқим пулларни қисқартираётганидан мамнун бўлмаяпти.
Англия Кубоги финали доирасида "Манчестер Сити"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" клуб ишчилари учун фақатгина ўйинга чипта ажратилишини маълум қилган, шу билан биргаликда ишчиларнинг яшаши учун меҳмонхонага ҳам пул тўланган. Лекин "Уэмбли"га бориш учун клуб ишчилари автобусга 20 фунтдан тўлаши керак бўлган.
Манкунианликлар сардори Бруну Фернандешга эса бу маъқул келмаган ва ўз ҳамёнидан барча чиқим пулларни тўлашга тайёрлигини билдирган. Лекин клуб раҳбарияти бунга рад жавобини берган. Манбаларга қараганда, клубдагилар бу ҳолатни клубнинг янги эгаларининг антирекламаси деб ҳисоблашган.
Эслатиб ўтамиз, финалда "Манчестер Юнайтед" 2:1 ҳисобида ғалабага эришганди.
Фикрлар
Futbolchilarga, ularni agentlariga, murabbiylarga millionlab dollar sarflashadi.
Oddiy ishchilarga kelganda esa oylikni kamaytirishadi, ishchilar sonini qisqartirishadi, yoki ishchilar o'z yonlaridan sarflashlariga majbur qilishadi.
Bu holat Barselona klubida ham ko'p bora kuzatilgan(internetda bor bu haqida).
Jamoada esa birorta o'yinga tushmaydigan, tushsa ham 2-3 daqiqa o'ynaydigan va million oylik oladigan o'yinchilar yetarlicha!