Раҳмоналиевнинг агенти футболчининг "Рубин"дан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
		
		23 дек 2024 19:56
        Янгиликлар	
	 
				 
				Раҳмоналиевнинг агенти футболчининг "Рубин"дан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
"Катта эҳтимол билан Умарали ё ижарага кетади ёки тўлиқ трансфер бўлади. Ҳаммаси клубларнинг хариддан қанчалик манфаатдор эканлигига боғлиқ. Ҳозирча аниқ таклиф йўқ, лекин қизиқиш бор. Биз ҳаммаси аниқ бўлишини кутмоқдамиз. Иккита клуб бор: экзотик Австралия чемпионатидан ва Туркиядан.
Биз "Рубин" билан бу масалани муҳокама қилдик. Мен Москвага учиб, Раҳмоналиевнинг тақдири бўйича суҳбатлашдим. Биз ижара ёки яхши нархдаги трансфер бўйича келишиб олдик", – деди агент.
Раҳмоналиев 2023 йилнинг январида "Бунёдкор"дан "Рубин"га текинга ўтган эди. Унинг шартномаси 2026 йилнинг июнигача амал қилади. 21 ёшли таянч ярим ҳимоячиси жорий мавсум 7 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голга ассистентлик қилди ҳамда 2 марта сариқ карточка олди.
"Бодрум" ва "Вестерн Сидней Уондерерс" Умарали Раҳмоналиевга қизиқмоқда
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар