Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди
24 дек 23:35
Янгиликлар
Деярли барча футболчилари билан хайрлашган "Металлург" черногориялик ҳужумчисини трансферга қўйди
Клуб деярли барча футболчилари билан келишувни бекор қилганди.
2025 йилги мавсум маълум сабабларга кўра Суперлигада иштирок этмасликка қарор қилган “Металлург” футбол клуби черногориялик ҳужумчи Балса Секулични трансферга қўйди.
Эслатиб ўтамиз, Балса Секулич “Металлург” жамоасига 2024 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида келиб қўшилганди. У 9 та учрашувда майдонга тушиб, 479 дақиқа ҳаракат қилди. Рақиблар дарвозасига 1 та гол киритди. 1 марта огоҳлантирилди.
Маълумот учун, "Металлург" клуби бир неча кун олдин расман Суперлигада иштирок этмаслигини маълум қилганди. Бу клубнинг бош ҳомийси жамоани молиялаштиришни тўхтатгани билан изоҳланганди.
Фикрлар