UZ

Сўнгги янгиликлар

13:32Ана холос! Яхшибоев "Локомотив"да ўйнамайди  0 13:18МЮ футболчиси жароҳат олди  0 12:56"Ғазалкент" Elit Academy билан ҳамкорлик қилади   0 12:36ПСЖ асосий футболчиси билан янги шартномани келишиб олди  0 12:08"Динамо" ҳужумчиси ярим йилга сафдан чиқди  2 11:47"Гулистон" жамоасига бош мураббий тайинланди  2 11:24Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди  4 10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  1 10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  4 09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0 09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  2 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  14 07:00АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:1  8

Ҳаваскорлар футболида Қозоғистон мағлуб этилди Янгиликлар

Ҳаваскорлар футболида Қозоғистон мағлуб этилди

Қўйлиқ стадионида 6х6 футбол бўйича ҳаваскор спортчилар ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви ташкил этилди.

Бунда LLF SUPER LIGA терма жамоаси LLF Қозоғистон терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Қизиқарли кечган беллашувда LLF SUPER LIGA юлдузларидан ташкил топган жамоа 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. 

LLF SUPER LIGA таркиби:

Дарвозабонлар - Шерзод Мирзараҳимов (UZPSB), Наврўз Мирзаев (DHL).

Футболчилар - Азамат Бойматов (VOSTOK), Элдор Нигматов (TTG), Шокир Ходиев (UZPSB), Вусал Магеррамов (UZPOST), Шухрат Ахмедов (UZPSB), Ғайрат Исмоилов (UZPSB), Алиакбар Байбурин (UZPSB), Азиз Маматов (UZPSB), Камолиддин Маҳамадов (UZPOST), Жамшид Исаев (PHOENIX).


LLF SUPER LIGA - LLF Қозоғистон 4:3

Голлар: Азиз Маматов (2та), Азамат Бойматов, Алиакбар Байбурин - Еркебулан Қасқирбаев (2та), Еркеғали Жантлеуов.

Беллашув шу куни стадионга ташриф буюрган мухлисларга ҳам маъқул келди. Ўз навбатида Қозоғистон терма жамоаси вакилларимизни матч-реваншга таклиф қилди. LLF Ташкилий қўмитаси мазкур ўйинни юқори савияда ўтказди. Учрашувни бевосита стадионда таниқли шарҳловчилар - Тўлқин Бакирхўжаев ҳамда Евдоким Раимов шарҳлаб бордилар. 


P.S. Ҳозирги пайтда LLF Ташкилий қўмита томонидан ҳаваскорлар ўртасида футзал бўйича 3та мусобақа ўтказиб келинмоқда. SUPER LIGA (12та жамоа), 1-LIGA (12та жамоа) ва 2-LIGA (9та жамоа). Тез орада Ўзбекистонда илк бор 6х6 футбол бўйича чемпионат ташкил этиш режаси ишлаб чиқиляпти. Агар Сизда LLF фаолиятига қизиқиш ҳамда мусобақага жамоа қўйиш истаги бўлса, ушбу рақамга қўнғироқ қилишингиз мумкин: +998998781981 (Хайрулла).

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика