UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  3 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  4 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  2 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  18 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  4 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  9 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  1 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  11 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0 03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  31

"Ҳамюртлар Кубоги - 2017". Ярим финалчилар аниқ Янгиликлар

"Ҳамюртлар Кубоги - 2017". Ярим финалчилар аниқ

Тошкент вилоятининг етти ҳудудида старт олган "Ҳамюртлар Кубоги" ҳал қилувчи паллага кирди.

Бугун гуруҳларда биринчи ўринни қўлга киритган жамоалар ўртасида чорак финал баҳслари бўлиб ўтди. Энг қизиқарли баҳс Янгийўл минтақасидаги гуруҳ ғолиблари ўртасида кечди. Асосий вақтда дуранг қайд этилди. Пенальтилар сериясида мезбонлар - Янгийўл футбол мактаби тарбияланувчилари омадли бўлиб чиқди. Чорак финалга чиққан қўшни Қозоғистон жамоаси йирик ҳисобда ютқазиб қўйди. Олмалиқнинг Болалар ўсмирлар футбол мактаби тарбияланувчилари эса, Бекободнинг "Истиқлол"идан устун келди. Бекободнинг яна бир жамоаси ҳам чорак финалда тўхтади. "Металлург" Тошкент вилояти терма жамоасига ютқазди. 

Эртага Янгийўлнинг Халқобод қўрғонида жойлашган Янгийўл футбол мактаб интернатида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтади. Шу ернинг ўзида ярим финал жуфтликлари қуръа ташлаш маросими орқали аниқланади. Финал 22 апрелга белгиланган.  


ЧОРАК ФИНАЛ УЧРАШУВЛАРИ

"ҚИБРАЙ-1" (Қибрай) - БЎСМ-7 (Қозоғистон) - 3:0

БЎСМ (Олмалиқ) - "ИСТИҚЛОЛ" (Бекобод) - 6:1 

ТОШКЕНТ вил.т.ж. - "МЕТАЛЛУРГ" (Бекобод) - 3:1

"НАВОИЙ" (Янгийўл) - ЯФМИ-2 (Халқобод) - 1:1 (пен. бўй.: 3:5)  


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика