UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00"Истиқлол" "Нассажи"ни енга олмади ва чемпионат якунланишига икки тур қолганда пешқадамликни бой берди. Машарипов тўлиқ ўйин ўтказди  0 23:51Александр Хомяков: "Дастлабки турлардаги яхши натижалар сабаб, барча биздан мунтазам ғалаба кутмоқда"  4 23:34Эрон. "Персеполис" "Истиқлол Ҳузистон"га қарши фантастик камбэк қайд этди. Ўрунов ғалаба голини урди ва жамоасини биринчи ўринга олиб чиқди!  5 23:12Тимур Кападзе: "Дуранг адолатли натижа бўлди. Айрим футболчилар жамоамизни ёзда тарк этиши мумкин"  3 23:03Муҳсин Низомиддинов: "Бухоро" билан дуранг ўйнаш осон иш эмас"  0 22:42Веско Стешевич: "Менимча, "Навбаҳор" гол урган вазиятда ўйин қоидаси бузилганди"  8 22:25Улуғбек Бакаев: "Ўйин дуранг натижага мос ўтди"  2 22:21Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага ўйнамадик. Натижа адолатли бўлди"  28 22:08"Шанба кунидан бошлаб стадиондаги мухлислар сони биттага кўпаяди" – Хави "Барселона" мухлислари билан хайрлашди  6 21:42Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" (0:0). Highlights  8 21:25Суперлига. "Олимпик" ва "Андижон" нурсиз дурангга имзо чекди  43 21:10Сафонов кетиши керак, лекин ПСЖга эмас...  2 21:00Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги ўриндаги "Металлург" билан дуранг ўйнади  137 20:25ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, бироқ...  1 19:58Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" учрашуви нурсиз дуранг билан тугади  13

Ҳамиджон Актамов: "Металлург" ўйинни ҳужумчисиз бошлагани бизни ажаблантиргани йўқ" Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: "Металлург" ўйинни ҳужумчисиз бошлагани бизни ажаблантиргани йўқ"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Металлург" - "Қизилқум" (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.

"Ҳар доим танаффусдан кейин ўйинлар қийин бошланади. Бугун иккала жамоа ҳам қийналди. Жуда қўпол ўйин бўлди. Мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман, "Металлург"га эса кейинги ўйинларда омад тилайман", - деб гап бошлади Актамов.

- Бугун "Металлург"га ғалаба учун нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Билмадим нима етишмади. Олдинги ўйинларда ютқазгани учун бугунги баҳсга бошқача тайёрланишини кутгандик. Рақиб яхши ўйнади, вазиятлар яратди.

- "Металлург" асосий таркибида ҳужумчи йўқлиги сизни ажаблантирмадими?

- Йўқ, ажаблантиргани йўқ. Биз ҳам ҳужумчисиз кўп ўйнаганмиз.

- Ойбек Қиличев ёзда жамоани тарк этиши нима билан боғлиқ?

- Футболчи ўзини хоҳиши билан ўйнайди тўғрими? Унга биздан кўра яхшироқ таклиф бўлди ва Фарғонага кетди.

- Кейинги турда "Андижон" билан ўйнайсизлар...

- Бу ўйинга ҳам тайёрланамиз, сафарга ғалаба учун борамиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика