UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  2 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  1 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  1 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  17 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  8 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  43 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  70 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  127 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1042 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  20 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16

Ҳакамлар ва назоратчиларнинг курсларини ОАВ вакиллари кузатиб боришлари мумкин Янгиликлар

Ҳакамлар ва назоратчиларнинг курсларини ОАВ вакиллари кузатиб боришлари мумкин

20 январдан ЎФФ ҳакамлари ва назоратчилари малакасини ошириш бўйича қишки курслар старт олади.
Дастлаб, 20-22 январь кунлари назоратчилар малакасини ошириш бўйича курслар ўтказилади.

Жумладан, биринчи кун ўйин қоидалари бўйича савол-жавоб ва имтиҳонлар ўтказилса, иккинчи кун назоратчи рапортини тўлдириш методикаси бўлиб ўтади, учинчи куни эса айнан шу методика бўйича имтиҳон ва ФИФАнинг «Ўйин қоидалари» бўйича видеоматериали намойиш этилади.

Ҳакамларнинг биринчи курслари 27 январь куни бошланади. Ҳакамлар «Ёшлик» стадионида рўйхатдан олинганидан сўнг, ФИФА нормативлари бўйича тест олинади, шунингдек, «Ўйин қоидалари» бўйича имтиҳонлар ўтказилади.

Шунингдек, ўйин қоидалари бўйича савол-жавоб ўтказилади ва шу йўналишдаги ФИФА видеоматериали намойиш этилади. Иккинчи кунда ҳакамлар амалий машғулотлар ўтказишади, шунингдек, ўйинларни илмий-методик таҳлил қилишади. Учинчи-бешинчи кунларда ҳам шундай машғулотлар ўтказилади.

Ҳакамлар курсларининг кейинги босқичлари тартиби ҳам шундай кўринишда бўлади. Ҳакамларнинг машғулотларини ОАВ вакиллари ҳам кузатиб боришлари мумкин.

1-босқич: 20-22 январь (назоратчилар малакасини ошириш бўйича курслар)
 2-босқич: 27-31 январь (ҳакамлар учун ўқув-машғулот йиғини)
 3-босқич: 3-7 февраль (ҳакамлар учун ўқув-машғулот йиғини)
 4-босқич: 10-14 февраль (ҳакамлар учун ўқув-машғулот йиғини)
 5-босқич: 17-21 февраль (ҳакамлар учун ўқув-машғулот йиғини)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика