UZ

Сўнгги янгиликлар

08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  0 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  0 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  6 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  2 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  13 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  11 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  5 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  31 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  6 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  11

Ҳакамлар ҳам тотализаторга аралашиши мумкинми ва у қандай бўлади? Янгиликлар

Ҳакамлар ҳам тотализаторга аралашиши мумкинми ва у қандай бўлади?

Элёр Турсунов ёлғиз бўлмаса керак?

Элёр Турсунов четлатилганида, ўзимизда Фахриддин Рўзиев роса унини ёнини олганида, уларни ҳимоя қилмагин дегандим.

Бугун у кишим тотализатор ўйнаганлари аниқланиб, ЎФА томонидан четлатилди.

Ҳакам қандай қилиб ўйинга "ставка" қилиши мумкин?

Нечта сариқ бўлади?

Нечта қизил бўлади?

Ўйинда пенальти бўладими ёки йўқми?

Бу ишларни клубларга билдирмай ҳам амалга оширса бўлади. Чунки ҳакам истаса, оддий вазиятдан ҳам қизил карточка ясаса бўлади, ҳудди шундай пенальти ҳам, албатта у ўйинда ВАР бўлмаса.

2021 йил анча гуллаган эканлар "братан".

"Бунёдкор" - "Қизилқум" билан мавсум аъло кайфиятда бошланган. 8та сариқ, 1та пенальти.

"Пахтакор" - "Сўғдиёна" ўйинида 9та сариқ карточка кўрсатган эканлар.

"Сўғдиёна" - "Насаф"да эса 8та сариқ, етмаганига 2та пенальти. 

"Нефтчи" - "Хоразм"даям "куш" урилган бўлса керак, 6та сариқ, 2та қизил.

Менимча шу ўйинлар аниқ бор, чунки у битта эмас, иккита эмас, бир нечта ўйинда иш қилганлиги ҳақида маълумот бор.

Тотализаторга пул тикилганлиги исботланган барча ўйинлардаги инспекторларни ҳам текшириш лозим. Чунки, агар улар атайин берилган сариқ, қизил ва пенальтиларга кўз юмиб яхши баҳо қўйиб юрган бўлиши керакки, Турсунов  узоқ вақт давомида бу ишни қилиб келган. 

У билан ўша ўйинларда ишлаган қанот ҳакамларини ҳам яхшилаб назоратдан ўтказиш даркор.

Яна бир маротаба айтаман, агар майдонда тўп тепаётган футболчи катта маош олаётган бўлса, бу унинг айби эмас, меҳнати. Шундай ишга қўл ураётган ҳакамлар, мен ҳам футболчи каби 10-15 минг доллар топишни истайман деса, бошқатдан туғилиб, футболчи бўлсин. Ҳаммани ризқи бор, ҳеч ким ортиғига эришмайди. Ойига 200 доллар ҳам олмайдиган футболчи бор. Ҳудди шундай ҳакамлар ичида ФИФА, ОФК даражасига чиқиб, халқаро ўйинлардаги мукофотларини ошириб бораётганлари ҳам бор. Ҳамма соҳада ишлаган одам яхши даромад қилади.

Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика