UZ

Сўнгги янгиликлар

13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  0 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  1 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  6 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  10 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  2 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  3 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  0 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  6 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  42

Ҳакамлар ҳам тотализаторга аралашиши мумкинми ва у қандай бўлади? Янгиликлар

Ҳакамлар ҳам тотализаторга аралашиши мумкинми ва у қандай бўлади?

Элёр Турсунов ёлғиз бўлмаса керак?

Элёр Турсунов четлатилганида, ўзимизда Фахриддин Рўзиев роса унини ёнини олганида, уларни ҳимоя қилмагин дегандим.

Бугун у кишим тотализатор ўйнаганлари аниқланиб, ЎФА томонидан четлатилди.

Ҳакам қандай қилиб ўйинга "ставка" қилиши мумкин?

Нечта сариқ бўлади?

Нечта қизил бўлади?

Ўйинда пенальти бўладими ёки йўқми?

Бу ишларни клубларга билдирмай ҳам амалга оширса бўлади. Чунки ҳакам истаса, оддий вазиятдан ҳам қизил карточка ясаса бўлади, ҳудди шундай пенальти ҳам, албатта у ўйинда ВАР бўлмаса.

2021 йил анча гуллаган эканлар "братан".

"Бунёдкор" - "Қизилқум" билан мавсум аъло кайфиятда бошланган. 8та сариқ, 1та пенальти.

"Пахтакор" - "Сўғдиёна" ўйинида 9та сариқ карточка кўрсатган эканлар.

"Сўғдиёна" - "Насаф"да эса 8та сариқ, етмаганига 2та пенальти. 

"Нефтчи" - "Хоразм"даям "куш" урилган бўлса керак, 6та сариқ, 2та қизил.

Менимча шу ўйинлар аниқ бор, чунки у битта эмас, иккита эмас, бир нечта ўйинда иш қилганлиги ҳақида маълумот бор.

Тотализаторга пул тикилганлиги исботланган барча ўйинлардаги инспекторларни ҳам текшириш лозим. Чунки, агар улар атайин берилган сариқ, қизил ва пенальтиларга кўз юмиб яхши баҳо қўйиб юрган бўлиши керакки, Турсунов  узоқ вақт давомида бу ишни қилиб келган. 

У билан ўша ўйинларда ишлаган қанот ҳакамларини ҳам яхшилаб назоратдан ўтказиш даркор.

Яна бир маротаба айтаман, агар майдонда тўп тепаётган футболчи катта маош олаётган бўлса, бу унинг айби эмас, меҳнати. Шундай ишга қўл ураётган ҳакамлар, мен ҳам футболчи каби 10-15 минг доллар топишни истайман деса, бошқатдан туғилиб, футболчи бўлсин. Ҳаммани ризқи бор, ҳеч ким ортиғига эришмайди. Ойига 200 доллар ҳам олмайдиган футболчи бор. Ҳудди шундай ҳакамлар ичида ФИФА, ОФК даражасига чиқиб, халқаро ўйинлардаги мукофотларини ошириб бораётганлари ҳам бор. Ҳамма соҳада ишлаган одам яхши даромад қилади.

Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика