Гвардиола "Палермо"га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади
10 авг 11:21
Янгиликлар
Гвардиола "Палермо"га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Палермо"га қарши ўйиндан сўнг жамоанинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни мақтади.
Январда жамоага келиб қўшилган Абдуқодир Ҳусановнинг "Палермо" устидан қозонилган ғалабада ҳам яхши таассурот қолдирганини таъкидлади ва у келаси ҳафтада "Вулверхэмптон"га қарши сафарда бўлиб ўтадиган Премьер-лига очилиш ўйини олдидан жамоасидан мамнунлигини таъкидлади.
"Жаҳон чемпионатидан олдин амалга оширган учта трансферимиз жуда яхши бўлди. Булар Черки, Айт Нури ва Рейндерс.
Ҳудди шундай январда келган Ҳусанов ҳам. Бугун у ўз салоҳиятини намойиш этди ва у мен кўрган энг тезкор футболчилардан биридир", — деди Гвардиола.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар