UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  1 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  0 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  7 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  1 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  1 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  13 07:22Бугун ФИНАЛ  11 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  20 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  11 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  10

Гвардиола: "Манчестер Сити" доим ғалаба қозониши кераклиги - адолатсизлик" Янгиликлар

Гвардиола: "Манчестер Сити" доим ғалаба қозониши кераклиги - адолатсизлик"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола клуби стандартлари ошиб кетгани ҳақида гапирди.

"Менинг жамоаларимга мослашиб олиш учун вақт берилмаган, десам ҳам бўлади. Бу ерга келганимдаги илк мавсумимда ҳеч нима ютмагандик ва бу ҳақиқий фалокат бўлганди. Нимага? Одамларнинг фикрича, АПЛ Пепга оғирлик қилган ва бу ерга мослаша олмайди дейишган.

Ҳозир эса улар АПЛ совринини ҳудди биз ютишга мажбурдек қабул қилишмоқда. Агарда юта олмасак, мавсум провал ўтган деб ҳисоблашади. Бироқ бошқалар учун эса бу катта ютуқ бўлади. Аслида Премьер-лигани бошқа жамоа ютмаса ҳам ҳеч нима бўлмагандек. Чунки бизнинг стандартларимиз юқорилашиб кетди.

Айни дамда Премьер-лигани ютмаса, жуда катта муваффақиятсизликка учрайдиган жамоа - биз. Қолганлар учун катта муваффақият. "Арсенал", "Ливерпуль", "Челси" ҳам барчасини бирданига ютиб ташламаган. Бироқ улар учун бу нормал ҳолат.

"Манчестер Сити" ғалаба қозониши керак. Бу адолатсизлик. Ҳар ҳафтада, ҳар уч кунда, ҳар йилда доимо бир хил бўлиш имконсиз. Рақибларимизга қаранг, улар ҳам ғалабалар қозониш йўлида. Биз ҳам шу руҳда давом этишимиз керак.

Ҳар доим ёмон ҳолатлар бўлиб туради. Шу сабабли бундай пайтларда мен юқори мақтовларга алданиб қолмайман. Футболда ва спортда энг қийини - ғолиб бўлиш, ғолиб бўлиш ва ғолиб бўлиш.

Узоқ йиллар давомида футболда жуда катта ишлар қилдик, турнир ғолиблиги учун асосий фаворит бўлдик. ЕЧЛ ярим финалидан чиқиб кетганимизда барча буни катта фалокатга қиёслади. Лекин ўшанда биз финал даражасига мос эмасдик", - деди Гвардиола.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика