Гвардиола: "Боруссия" бизни жазолай олади"
16 мар 2021 22:33
Янгиликлар
Гвардиола: "Боруссия" бизни жазолай олади"
"Манчестер Сити" бош мураббийи пеп Гвардиола ЕЧЛ 1/8 финали доирасида Менхенгладбахнинг "Боруссия"сига қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ғалаба қозониб, чорак финалга чиқишга ҳаракат қилиб кўрамиз. Бу менинг ягона мақсадим.
Бизни жазолаш ва мағлуб этиш учун "Боруссия"да имкониятлар етарлича. Гладбахнинг тарихи билан яхши танишман ва фақатгина бир сўзни айта оламан: биз ғалаба учун ўйнаймиз. Жамоам ғалаба учун ўйнашини истайман.
Ўйин 2:0 ҳисоби билан бошланади. Аммо бу бошқа баҳс, рақиблар таркиби эса сифатли футболчилардан тузилган. Улар ҳолатни ўзгартириш учун ҳаракат қилиб кўришади. Биз эса барчасига тайёр бўлишимиз керак", - деди Гвардиола.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар