Гвардиола Агуэро ҳақида маълумот берди
02 фев 2021 22:51
Янгиликлар
Гвардиола Агуэро ҳақида маълумот берди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳужумчи Серхио Агуэро қачон майдонга қайтишини айтиб ўтди.
"Серхио ҳали майдонда шуғулланганича йўқ. Кечагина у спортзалда машғулот қилди. Бир неча ҳафталардан кейин у тикланади. Асосийси - унинг коронавирус тести манфий натижа кўрсатди", - деди Гвардиола.
Ушбу мавсумда 32 ёшли Агуэро "Манчестер Сити" таркибида 9 ўйинда 2 гол урди. Унинг клуб билан шартномаси 2021 йил ёзига қадар амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Фикрлар