Гризманн Трезегедан ўтиб кетди. Платинига етиб олиш учун 6 та гол қолди
01 апр 2021 08:27
Янгиликлар
Гризманн Трезегедан ўтиб кетди. Платинига етиб олиш учун 6 та гол қолди
Франция терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида сафарда Боснияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ўйинда ягона голда Антуан Гризманн муаллифлик қилди.
Бу "Барселона"нинг 30 ёшли футболчиси учун Франция терма жамоа сафидаги 89-ўйин ва 35-гол бўлди.
Гризманн бу борада Давид Трезегени (34 гол) ортда қолдирди ва Франция терма жамоасининг энг яхши тўпурарлари рўйхатида тўртинчи ўринга кўтарилиб олди.
Унгача рўйхатда Платини (72 та ўйинда 41 та гол), Жиру (106 та ўйинда 44 та гол) ва Анри (123 та ўйинда 51 та гол) каби футболчилар бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар