UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  4 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  4 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  17 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  4 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  6 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  168 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  1 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  6 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0

Григорий Колосовский: "Бизни фақат ғалаба қониқтиради" Янгиликлар

Григорий Колосовский: "Бизни фақат ғалаба қониқтиради"

ОЧЛнинг 5-турида ўтадиган "Ал Жазира" ва "Пахтакор" жамоалари ўйинидан аввал матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда жамоамиз мураббийи Григорий Колосовский ва ярим ҳимоячи Азим Аҳмедов саволларга жавоб қайтаришди.

Григорий КОЛОСОВСКИЙ ("Пахтакор" мураббийи): - Апрель ойида кўплаб ўйинлар ўтказдик ва эртага бизни энг муҳим учрашув кутмоқда. Гуруҳ босқичида кўп очко йўқотиб бўлдик ва мазкур баҳсда ижобий натижага эришишимиз лозим. "Ал Жазира" БАА футболида ўз ўрнига эга. Бу жамоанинг кейинги босқичга чиқишдан умидини узиб бўлгани учрашув биз учун осон кечишини билдирмайди. Биз ўз ўйинимизни кўрсатишга интиламиз. Чемпионлар лигасидаги тақдиримиз ўзимизга боғлиқ. Бошқа жамоалар ўйинига кўз тикмасдан ўзимизнинг беллашувга эътибор қаратишимиз керак.

Рақибни яхши ўргандик. Ҳар икки жамоа бир хил шароитда ўйнайди. Майдонга чиқиб, ўзимизга хос футбол намойиш этишга интиламиз. Ўйинга тайёрмиз.

Азим АҲМЕДОВ ("Пахтакор" ярим ҳимоячиси): - Бу ерга ғалаба учун ташриф буюрдик. Умид қиламанки, зафар қучиб, ортга бошимизни баланд кўтарган ҳолда қайтамиз. Майдонда бор кучимизни берамиз. Ортга йўл йўқ.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика