UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Янис Лери ўзбек футболи, Қатардан таклиф ва ислом динига эътиқоди ҳақида гапирди  3 14:42АПЛ мураббийлари Гвардиола мавсум охирида "Ман Сити"ни тарк этишига ишонмоқда  2 13:55Мирко Йеличич: "Биринчи турда исталган жамоа кутилмаган совға тайёрлаши мумкин"  1 13:11Пакета "Вест Хэм"дан "Фламенго"га 42 миллион евро эвазига ўтди - бу Бразилия учун рекорд  1 12:43Грилиш мавсум охиригача сафдан чиқди  1 11:54"Реал" икки сабабга кўра Португалия терма жамоаси аъзосидан воз кечди  7 11:27"Интер" "Ливерпуль” ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи  1 10:43Лиам Росеньор: "Челси" футболчилари ҳақида ёмон фикр билдира олмайман"  1 10:02Ғулом Ҳайдар Гулямов: "Жамоани алмаштирмоқчи бўлсам, биринчи навбатда Қўқон-1912" билан музокара ўтказишни ваъда бергандим"  4 09:38Бутрагеньо: "Бенфика" билан 60 йил давомида ўзаро учрашувлар бўлмаган, энди эса бир ой ичида учта ўйин ўтказамиз"  11 09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  5 08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  7 08:01Тимур Кападзе: "Бу мукофот мени янада кучли қилади"  5 01:04"Пахтакор" ёшлари Қатар U-20 термасига қарши назорат ўйинини ўтказди  4 00:55"Ливерпуль"га "Интер" ҳимоячиси керак  1

Гонконг бош мураббийи: "Вазиятга реал қараш лозим, бундай терма жамоаларга гол уриш қийин" Янгиликлар

Гонконг бош мураббийи: "Вазиятга реал қараш лозим, бундай терма жамоаларга гол уриш қийин"

Гонконг - Ўзбекистон ЖЧ-2026 саралаш баҳсидан аввал мезбон жамоа устози Йорн Андерсен матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бизга техник директор бўлиб келган, 10 йил давомида Англия Премьер-лигаси клуби академиясини ("Брайтон") бошқарган Жон Морлинг билан учрашдим. У катта тажрибага эга. Иккита ўйинда у билан бирга ишладим ва кўп мулоқот қилдик, Морлинг ажойиб инсон.

Ўзбекистонга қарши баҳсда мухлислар бизнинг 12 футболчимиз бўлишади, чунки "Монг Кок" стадионида (6664 мухлисга мўлжалланган) бўладиган баҳс учун чипталар саноқли соатларда сотилиб кетди.

Ўзбекистондек Осиёнинг йирик жамоасига қарши рақобатлашишнинг ягона йўли - Осиё Кубогидаги каби юқори даражада ўйнаш. Биз бор кучимизни сарфладик, кўп югурдик ва доимо курашларга кирдик.

Вазиятга реал қараш лозим, бундай терма жамоаларга гол уриш қийин. Гонконг чемпионатида кўп гол урадиган футболчиларимиз бор, аммо бу даража анча қийинроқ.

Агар биз бир, икки ёки учта вазият яратсак ва омад бизга кулиб боқса, улардан бири гол билан якунланиши мумкин" - деди Гонконг бош мураббийи.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика