Гиггз МЮга Мбаппе ва Жезус машхур бўлишидан анча олдин уларни сотиб олишни таклиф қилган
22 дек 2017 20:59
Янгиликлар
Гиггз МЮга Мбаппе ва Жезус машхур бўлишидан анча олдин уларни сотиб олишни таклиф қилган
"Манчестер Юнайтед" собиқ мураббийи Райан Гиггз клубга Габриэль Жезус ва Килиан Мбаппени улар машхур бўлиб улгурмасларидан олдин таклиф қилганини айтиб ўтди.
"Мен Габриэль Жезуснинг ўйинларини 3 йил олдин кузатишни бошлаганман. Мбаппени эса тўлиқ бир йил кузатиб бордим. Биз уларнинг ўйинларига скаутлар билан бирга ёндошдик.
Шунчаки, уларни олиш керак деган фикр пайдо бўлган. Бу трансферлар тахминан 5 миллион фунтга тушган бўларди ёки кейинчалик ортга ижара асосида қайтариб юбориш мумкин эди", - деди Гиггз "The Times"га берган интервьюсида.
Жезус 2017 йилнинг январида "Палмейрас"дан "Манчестер Сити"га ўтди. Жорий мавсум у Премьер-лигада 16 ўйинда майдонга тушди ва 8та гол уриб, 3та голли пас оширди.
Мбаппе 2017 ёзида "Монако"дан ПСЖга ўтди. Жорий мавсум у чемпионатда 14та ўйин ўтказди ва 8та гол уриб, 8та голли пас оширди.
Фикрлар