UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30Малайзия CAFA мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди. Бунинг сабаби ҳам маълум  0 12:00"Ювентус" Санчо учун 17,3 миллион евро таклиф қилди, МЮ эса кўпроқ сўраяпти  0 11:42Transfermarkt: "Навбаҳор" бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома тузди  9 11:37Эрон Про лигасидаги таниқли легионерлар, улар орасида АПЛда ўйнаган футболчи ҳам бор  1 10:58"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  1 10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  6 09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  3 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  2 08:44"Манчестер Сити"ни Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчи тарк этиши мумкин  12 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  6 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  2 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  8 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0

Германия тўрт карра Жаҳон чемпиони! Янгиликлар

Германия тўрт карра Жаҳон чемпиони!

Бразилиядаги Жаҳон чемпионати ўз якунига етди.
Финалда Аргентина терма жамоасини қўшимча бўлимларда урилган гол туфайли Германия терма жамоаси тўртинчи марта Жаҳонда тенгсиз бўлди.

21-дақиқада ҳимоячи томонидан ташлаб берилган тўпни Игуаин дарвозага йўллай олмади! Бирга бир вазият эди. 29-дақиқада Игуаин ўйиндан ташқари ҳолатда туриб гол урди, ҳакамлар бу голни инобатга олишмади.

37-дақиқада чап қанотдан оширилган тўпни Шюрлле дарвозага йўллади, аниқ ва кучли зарбадан сўнг Ромеро ўзини кўрсатди.



42-дақиқада Маскеранонинг хатосидан сўнг немислар олдинга ўтишди. Озил ажойиб ҳаракат билан тўпни Кроосга оширди, Тонининг зарбаси аниқ чиқди, лекин Ромеро бекорга дарвозада тургани йўқ. Бўлим сўнггида бурчакдан узатилган тўпни Ховедес боши билан дарвозага зарба берди, устун Аргентинани қутқарди.

Иккинчи бўлим бошида ҳимоячилардан қочиб кетган Месси бирга бир вазиятдан дарвозага аниқ зарба бера олмади. Асосий вақтда ҳеч бир жамоа гол ура олмади.



Қўшимча бўлим бошида Шюрлленинг зарбасидан сўнг дарвозбон жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. 97-дақиқада Паласио тўпни Нойернинг устидан ташлади, аммо тўп дарвозага бормади!

112-дақиқада Шюрлле чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Гётце бу ерда тўпни ҳавода тўхтатиб ерга тушурмай дарвозани ишғол қилди - 1:0.

Шундай қилиб Германия Жанубий Америкада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган биринчи Европа жамоасига айланди. 



ЖЧ-2014. Финал
ГЕРМАНИЯ — АРГЕНТИНА 1:0
13 июль. 23:55
Рио-Де-Жанейро. “Маракана” стадиони.
Бош ҳакам:
Никола Риццоли (Италия)
ГОЛ: Гётце 112.
Германия: Нойер, Лам, Боатенг, Хуммельс, Хеведес, Крамер (Шюрлле, 30), Швайнштайгер, Мюллер, Кроос, Озил (Мертесакер, 120), Клозе (Гётце, 87)

Аргентина: Ромеро, Сабалета, Демикелис, Гарай, Рохо, Маскерано, Биглия, Перес (Гаго, 86), Месси, Лавесси (Агуэро, 46), Игуаин (Паласио, 78)

Огоҳлантиришлар: Швайнштайгер 29, Ховедес 33, Маскерано 65, Агуэро 66

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика