UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср. Таркиблар маълум  11 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  1 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  8 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  7 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1

Гаттузо: “Наполи” аҳмоқона голлар ўтказмоқда. Аммо биз тўғри йўлдамиз” Янгиликлар

Гаттузо: “Наполи” аҳмоқона голлар ўтказмоқда. Аммо биз тўғри йўлдамиз”

“Наполи” бош мураббийи Женнаро Гаттузо А серия 19-турида “Лацио”га (0:1) учралган мағлубиятга изоҳ берди.

Учрашувдаги ягона гол римликлар ҳужумчиси Чиро Иммобиле томонидан киритилди. Ўша вазиятда неаполликлар посбони Давид Оспина узоқ вақт тўпни қайси томонга тепиб юбориш борасида аниқ бир қарорга кела олмади. Натижада ҳужумчи тўпни дарвозабондан олиб қўйди ва учрашувдаги ягона голга муаллифлик қилди.

“Ўтказиб юборган голимиздан шикоят қила олмайман. Чунки бундай ҳолатлар футболда бўлиб туради. Оспина тўпни шерикларига узатиб беришга ҳаракат қилди. Агар у шунчаки тўпни минбар томонга тепиб юборганида, жаҳл қилишим мумкин эди.

Инсонлар фақат хатоларни кузатишади. 20 та муваффақиятли тўп оширишни, ҳимоядан ҳужум ташкил қилишни гуёки кўрмай қолишади. 

Жамоага мураббий этиб тайинланганимдан кейин кулгули голлар ўтказаяпмиз. Аммо жамоа тўғри йўлда, улар мен нимани истаётганимни тушуниб туришибди ва уни амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. 

Йиллар давомида жамоа Италияда намунали футбол намойиш этиб келди, ўзининг аниқ бир услубига эга эди. Энди яна ўша услубга қайтишга ҳаракат қилмоқдамиз. 

Биз ўзимизга бўлган ишончи қайтариш учун кетма-кет учрашувларда яхши натижаларни қайд этишимиз керак. Айни пайтда жамоада руй берган ҳолатларни жудаям кўп ўйлаб юбораяпмиз. Бизда сифатли жамоа бор, ишлашимиз ва меҳнатларимиз самарасига ишонишимз керак. Ғалаба қозониш керак, турнир жадвалига қараш шарт эмас. 

Шахсий мақсадим- ҳар қандай натижага қарамай “Наполи”да қолиш. Шу боис футболчиларни ўз кучларига ишонтириб, ғалабалар сари руҳлантиришга интилишда давом этаман”, деди Гаттузо “Sky Sports”га берган интервьюсида.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика