Хаби Алонсо "Реал Мадрид"га янги Кроосни топди

Iskandarov Abdulaziz
4 ноя 2025
Лондоннинг "Кристал Пэлас" жамоаси ярим ҳимоячиси Адам Уортон яқин вақтларда Мадриднинг "Реал" клубига ўтиши мумкин.

Манба маълумотларига кўра, испаниялик клуб бош мураббийи Хаби Алонсо 21 ёшли англиялик футболчини янги Кроос сифатида кўрмоқда ва унинг трансферига жиддий қизиқиш билдирган. "Реал" Уортон учун тахминан 60 миллион евро тўлашга тайёр.

Жорий мавсумда Уортон барча мусобақаларда 13 та учрашувда иштирок этиб, битта голли узатма муаллифи бўлган. Футболчининг "Кристал Пэлас" билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. "Transfermarkt" маълумотига кўра, унинг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил этади.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: El Nacional