Ғарбий Осиё чемпионати. Эрве Ренар Саудия Арабистони термаси бошқарувидаги дебютини омадсиз ўтказди
05 авг 2019 22:20
Янгиликлар
Ғарбий Осиё чемпионати. Эрве Ренар Саудия Арабистони термаси бошқарувидаги дебютини омадсиз ўтказди
Ироқда бўлиб ўтаётган Ғарбий Осиё чемпионатида «B» гуруҳидан ўрин олган илк учрашувлар ўтказилди.
ЖЧ-2022 2 саралаш босқичидаги рақибимиз Саудия Арабистони терма жамоаси Қувайтга қарши тўқнаш келиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Баҳсда ҳисобни саудияликлар ярим ҳимоячиси Раби Суфьяни очган бўлса, рақиблардан Ҳусайн ал-Мусави ҳамда Файсал Ажаб гол уришди. Қайд этиш жоизки, ушбу ўйин франциялик мутахассис Эрве Ренар учун саудияликлар бошқарувидаги дебют бўлди.





Гуруҳдаги иккинчи баҳсда эса Баҳрайн Исмоил Абдуллатифнинг голи эвазига Иордания устидан минимал ҳисобда зафар қучди.
Энди «саҳро бургутлари» кейинги баҳсни 7 август куни баҳрайнликларга қарши ўтказади. Қувайт эса Иордания билан ўйнайди.
Маълумот ўрнида, айни дақиқаларда «А» гуруҳидан ўрин олган Сурия – Яман учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар