

"Мен "қаймоқлилар"ни кузатмайман. "Манчестер Юнайтед"да ишларим кўп, "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ. Ҳа, мен бу клубни яхши кўраман, аммо ҳозирги кечинмаларим улар билан боғлиқ эмас", - деди ярим ҳимоячи.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи 2013 йилдан 2022 йилгача "қироллик клуби"да ўйнаган. Каземиро "Реал"дан 2022 йил ёзида "Манчестер Юнайтед"га ўтганди. Ярим ҳимоячи ва манкунианликлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси муддати келаси йилнинг июнь ойи охирида тугайди.



