UZ

Сўнгги янгиликлар

22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  6 21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  27 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  4 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  5 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  2

Ғалати — "Биз Марсдан келганмиз..." Янгиликлар

Ғалати — "Биз Марсдан келганмиз..."

"Манга ширинлик мумкинмас, емайман", деб ярим соат аранг чидайдиган Абдулазиз; Қалбан тан берса ҳам, юзига билдирмайдиган Шаҳбоз; "Фотограф бўлишни истайман", деб 3 йилда бирорта расм олмаган Хуршида; iPhone 11 ва ревматизми бор Самандар; ёмғир ёғсаям мендан аразлайдиган Сарвиноз — буларнинг барчаси каминани ҳайрон қолдиради.

Лекин, олам мендан ва атрофимдан анча катта. Табиийки, унда ғалати воқеалар кўпроқ учраб туради. Мана, бугун Ғиждувонда ўтказилган ўйинни олайлик. Учрашувга мутлақ аутсайдер сифатида етиб келган "Оқтепа" ўтган турда пешқадам "Нефтчи"ни енгган "Бухоро" дарвозасига 80 дақиқа ичида жавобсиз 3 та гол уриши фантастика бўлса, мезбонларнинг 10 дақиқада бу фарқни йўққа чиқариши фантастиканинг ўртанча холаси. 

Ҳа, бу ўйин ҳеч қаерда трансляция қилинмади. Лекин бу орқали нимагадир шаъма қилмоқчи эмасман. Бу ишни аллақачон тажрибалироқ акаларимиз қилиб бўлишди.

Бухоро

Азамат Исроилов - 85', Рустам Абдухамидов - 87', Суҳроб Неъматов - 90'

ПРО лига. 10-тур

06/06/2021, 18:00

-
:
-
Бошланмади

Оқ-тепа

Суннатулла Мамадалиев - 31', Азиз Пирмуҳаммадов - 60', Карвальо Да Силва - 81'

ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев шундай ёзади: "Бухородан даҳшатли камбэк.

Оқтепа 80-дақиқадан кейин учинчи голни уриб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келяпти. Қолган 10 дақиқа ичида Бухоро 3 та гол уриб, ҳисобни тенглаштиряпти. Ҳам ҳайратга тушасан, ҳам хавотирга".

Ўзбек футболи тарихидаги энг яхши ҳужумчилардан, бугунги кунда мураббий сифатида Про лигада фаолият юритаётган Азамат Абдураимов ҳам вазиятдан ҳайратга тушганини яширмади. Ёш бўлишига қарамай, анча-мунчани кўриб қўйган Исломбек Исмоилов шундай ёзади: "Биз Марсдан келганмиз, ҳеч нарсани тушунмаймиз. Шу туфайли булар хоҳлаганини қилаверади".

Юқоридаги фикрлар соҳибларига тегишли. Биз эса эътиборингизга баъзи статистикаларни ҳавола қилиш билан кифояланамиз.

1. "Оқтепа" 1-турда ҳам "Бухоро" билан куч синашган. Ўшанда жамоанинг 2 нафар футболчиси ўйинга ҳакам томонидан қўшиб берилган 6-дақиқада огоҳлантирилган.

2. "Оқтепа" 2-турда "Олимпик"ка имкониятни бой берди. Ўшанда жамоа дарвозасига пенальти белгиланди.

3. "Оқтепа" 4-турда "Истиқлол" билан ўйнади (натижа кейинчалик бекор қилинган). Ўшанда жамоанинг 5 нафар футболчиси огоҳлантирилган (Карвальо да Силва 90-дақиқада).

4. "Оқтепа" 6-турда "Хоразм" билан ўйнади. Ўшанда учрашув тақдири ўйин охирида (87-дақиқа) ҳал бўлди.

5. "Оқтепа" 7-турда "Динамо"ни енгди. Ўшанда жамоанинг 5 нафар футболчиси огоҳлантирилди (Жавоҳир Бахтиёров 90+1-дақиқада).

6. "Оқтепа" 8-турда "Нефтчи"дан жавобсиз 7 та голни қабул қилиб олди.

7. "Оқтепа" 9-турда "Шўртан" билан дуранг ўйнади. Ўшанда жамоанинг 5 нафар футболчиси яна огоҳлантирилди (Исломбек Каримов 90+4-дақиқада).

8. "Оқтепа" 10-турда "Бухоро" билан ўйнади. Бунда жамоа 3 та тўп устунлигини 85-дақиқадан кейин қўлдан чиқарди.

Аммо, шубҳаланишга ҳеч қандай ҳожат йўқ. Бугунги каби ҳолатлар жамоада тез-тез учраб туради. Жумладан, ўтган мавсумда ҳам "Оқтепа" бир неча бор ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда очко йўқотган ёки мағлубият олиб келувчи голни ўтказган. Қуйида шу ҳақда: 

9. "Оқтепа" 17-турда "Истиқлол" билан ўйнади. Ўшанда фарғоналик футболчиларнинг ғалаба голи 90+1-дақиқада урилган эди.

10. "Оқтепа" 15-турда ҳам "Истиқлол" билан ўйнаган. Бунда ҳам фарғоналикларнинг ғалаба голи ҳакам томонидан қўшиб берилган 3-дақиқада урилган.

11. "Оқтепа" 9-турда "Турон"га ютқазди. Шу баҳсда Тошкент клуби дастлаб 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди. Яйпанликларнинг ғалаба голи ҳакам томонидан қўшиб берилган 1-дақиқада урилди. Учрашувдаги голлардан бири автогол, бири пенальтидан "туғилган".

12. "Оқтепа" 8-турда "Зомин" майдонида ҳам ҳакам томонидан қўшиб берилган 4-дақиқада гол ўтказиб юборган.

Хуллас, ҳайрат ҳам, хавотир ҳам ўринли. "Оқтепа" шундай жамоаки, мураббийлар алмашса ҳам, клубнинг гени ҳеч қачон ўзгармайди. Бу кетишда клуб ҳали спорт натижалари жиҳатдан муваффақиятга эришолмаса керак...

ФР

Муаллиф :
Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика