UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  0 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  2 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  6 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  19 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  25 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1

Ғалаба олинур, берилмас! Янгиликлар

Ғалаба олинур, берилмас!

Жамоаларимизни танқид қилмоқчи эмасман. Танқиддан осони ҳам йўқ. Лекин талаб қилишга ҳаққимиз борми-йўқми?
Боримиз шу!, дейдиган вақтлар ўтиб кетди. Бунга ишончим комил. Лекин қачонгача мураббийларнинг қандайдир ғоялари-ю экспериментал чизмаларига қараб кун ўтказамиз. Қачонгача Владимир Вайс ўйинчилар ҳимоячиларимизни ёш болалардек бирин-кетин алданиб ўтиришларини индамай кузатиб ўтирамиз? Наҳот бизда худди шундай дриблинглар ишлатадиган, ўйин тақдирини ҳал қилишгада қодир юксак технарлар чиқмайди? Чиқади, жуда чиқади! Фақат, ишлаш керак, меҳнат қилиш керак, машаққатдан чўчимаслик керак! Майли майдондаги ўн ўйинчи мураббийнинг чизган чизиғидан чиқмасин, сен ҳимояда, сен ўртада, деганини қилиб юрсин. Ақалли битта ўйинчимиз рақибнинг бутун ҳимоясини ағдар-тўнтар қилиб ташласин. Тўпни нозик сезиш, дриблингларни янада тезроқ, самаралироқ чиқаришни машқ қилиш шунчалар қийинми?

Роналдуни Роналду қилган нарса нима? Ҳа, ўлманг, кунига 7-8 соатлаб қилинган машғулотлар эмасми? Кейинчалик жарима тўпларини амалга ошириш устида ишлаб, мутахассис даражасигача чиқмадими? Ёки, спринтерликни ривожлантириш учун Усейн Болтдан мастер-класслар олгач, майдонда мингга қўйишни бошлади.

Узоққа бормайлик, ўзимизда ҳам ана шундай ўйинчилар бўлган. Биродар Абдураимов, Тўлаган Исоқовлар... Уларнинг даври бошқа, деб ўйлардим. Аммо ўша даврларда ҳам футболни ўн бир киши ўйнаган. Ўйинчилар қаршисидаги рақибларни санамай алдаб чиқаверган. Биродар Абдураимовнинг майдондаги ҳаракатлари санъат даражасигача чиққанини кўп ўқиганмиз. Собиқ Иттифоқнинг кўзга кўринган ҳимоячилар Биродар Абдураимовга қарши ўйнаш жуда қийин бўлганини хотирлашган. Ёки Бахтиёр Ихтиёровнинг Мен Мессини "Пахтакор"да 60-йилларда кўрганман, деганида Тўлаган Исоқовни назарда тутганини кўпчилик билмаса керак.

Буларнинг ҳаммаси машқ, тинимсиз меҳнат ортидан эмасми? Ўзимизникилар ҳам эплаган эканку, нега ҳозирги авлод вакиллари бунинг уддасидан чиқа олмайди!?
Агар ана шундай ўйинчи чиқса, мухлислар, бутун Ўзбекистон ўша ўйинчини бошига кўтариб юради, бунга шубҳам йўқ. Тарихда қолади, бунга ишонаман. Халқ ҳурматини қозонишни истаганлар бўлса, футболчиларимиз футболга бўлган муносабатларини ўзгартиришлари керак, шарт, бусиз мумкин эмас.

Аччиқ бўлса ҳам айтиш керак  ҳозирги профессионал футбол бу роҳатланиш учун, соғлом турмуш тарзи учун ўйналадиган спорт эмас. Унинг юки оғир, миллионларнинг нигоҳида туришнинг ўзи осон эмас. Футбол ўйнаётганлар ёки футболчи бўлишни орзу қилганлар аввало шуни ҳис қилишлари керак. Майдонга чиқаётган ўйинчининг зиммасида нечоғлик машаққатли юк турибди, буни ҳам тушунишлари керак.
Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг машҳур гапи бор: Ҳақ олинур, берилмас! Ул зоти бобаракотнинг сўзларини озроқ ислоҳ қиламиз: Ғалаба берилмас, олинур!.

Футболчиларимиз омон бўлишсин!


Бахтиёр АБДУҒАФУР
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика