UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Футзал. Шуҳрат Тожибоев: "Гуруҳда биринчи бўлишимизни кутмагандим" Янгиликлар

Футзал. Шуҳрат Тожибоев: "Гуруҳда биринчи бўлишимизни кутмагандим"

Вьетнамда давом этаётган футзал бўйича XIII Осиё чемпионатида барча чорак финалчилар маълум бўлди.
Бу босқичда Ўзбекистон терма жамоаси Ливанга қарши баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан 16:30 да бошланади. Ана шу учрашувдан олдин терма жамоамиз сардори Шуҳрат Тожибоевдан интервью олдик.

- Япония билан ўйин ҳақида таассуротларингиз?
- Япония амалдаги Осиё чемпиони, жуда яхши шаклланган жамоа. Ўйин ҳам шунга мос равишда жуда шиддатли ўтди. Йигитларда шижоат кучли эди ва шунинг учун ҳам сўнгги сонияларгача курашдик. Шунинг учун ҳам ғалаба биз томонда бўлди.

- Осиё чемпионатидан олдин гуруҳда биринчи бўлишимизни кутганмидингиз?
- Тўғрисини айтсам, Япония борлигини инобатга олиб гуруҳда биринчи ўринни олишимизни кутмагандим.

- Вьетнамдаги мусобақанинг ташкилий томонларига қай даражада баҳо берасиз? Футзалчиларга яратиб берилган шароитлардан келиб чиқиб?
- Мусобақанинг ташкилий томонига яхши баҳо берган бўлардим. Яратиб берилган шароитлар ҳам жойида.

- Терма жамоага таклиф этилган ёш ўйинчилар ҳақида фикрингиз?
- Ёшлар Осиё чемпионатида терма жамоага яхши киришиб кетишди. Энг муҳими, ўйин пайтида ўзларини йўқотиб қўйишмаяпти ва терма жамоага фойдаси тегмоқда.

- Вьетнамда сизлардан қўллаб турган муҳлислар қанчалик куч бағишламоқда?
- Бу ерга келган муҳлислар бизга жуда катта куч бағишламоқда. Муҳлисларимизга бошчилик қилаётган Абдурахмонга ҳам рахмат, ҳар ўйинимизда бизга ана шундай муҳлислик қилиб туришса, ғалаба фақат биз томонда бўлади деб умид қиламан.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика