UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Футзал. Ўзбекистон МТЖ Озарбайжон билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади Янгиликлар

Футзал. Ўзбекистон МТЖ Озарбайжон билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади

Шу йилнинг 26 февралидан 8 мартига қадар Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 баҳслари бўлиб ўтади.

Қитъа биринчилигига тайёргарликнинг сўнгги босқичини бошлаш арафасида турган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Европанинг кучли терма жамоаларидан бири ҳисобланган Озарбайжон билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишувга эришди. Учрашувлар 21 ва 23 январь кунлари Озарбайжонда бўлиб ўтади. Келишувга кўра, ҳар икки жамоа ўзининг энг кучли таркиби билан тўп тепади.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Озарбайжонга 19 январь санасида учиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон айни пайтда жаҳон рейтингида 1409 очко билан 13-поғонада бормоқда. Вакилларимиз эса 1208 очко тўплаган ҳолда Словакия билан бирга 26-ўринни бўлишиб туришибди.



Осиё чемпионатида 16 терма жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боришади. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ "C" гуруҳида Баҳрайн, Хитой ҳамда Индонезияга қарши баҳс олиб боради.

Қитъанинг энг кучли 5 жамоаси Литвада бўлиб ўтадиган тўққизинчи мундиалга йўлланмани қўлга киритади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика