UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  0 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  8 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-1989 Янгиликлар

Футзал. Мундиаллар тарихи. ЖЧ-1989

Теглар :  Футзал
Шу йилнинг 10 сентябридан 1 октябрига қадар Колумбияда футзал бўйича саккизинчи Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Унда тарихда биринчи маротаба Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади. Бугундан бошлаб шу кунга қадар ўтказилган барча мундиаллар ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола этиб борамиз.

ЖЧ-1989

Мини футбол бўйича илк Жаҳон чемпионати 1989 йили Голландияда ўтказилган. Ўша йили Голландия футбол федерацияси ўзининг юз йиллигини ҳам нишонлаган, шу сабабли ҳам мусобақа икки ҳисса байрамона руҳда ўтган. Унда жами 16 жамоа жаҳон тожи учун кураш олиб борган. Бразилия биринчи босқични Венгриядан учралган мағлубият (2:3) билан бошлаган бўлсада, кейинчалик иккинчи босқичга йўл олади ва якунда олтин медалларни ўзиники қилади. Бразилияликлар ҳал қилувчи баҳсда мезбонлар Голландия терма жамоасини 4200 мухлис қаршисида кичик ҳисобда таслим этишади. Учинчи ўрин эса кутилмаганда АҚШга насиб этади.
Ана шу мусобақада Осиё номидан Саудия Арабистони ҳамда Япония иштирок этган.



ЖЧ-1989, Финал
15.01.2016, "Ахой" спорт саройи

Бразилия - Голландия 2:1
Голлар:
Бенатти 10, Раул 46 - Лусвелд 43

Бразилия: Лула, Сержиньо, Кадиньо, Дирсеу, Гилсон, Маркиньос, Бенатти, Атила, Раул, Тока, Карлос Алберто, Неймар, Адилио.

Голландия: Тон Бахуис, Жеффрей Форе, Андре Тиленс, Виктор Херманс, Марсел Лусвелд, Реин Ҳойвел, Вилян ван Вийфейкен, Марио Фабер, Эдуард Демандт, Ҳанс ван Леувен, Андре Баккер, Мичел Сеинтнер, Мичел Вентзел.



Футзал бўйича Жаҳон чемпионати-1989
Ўтказилган жойи: Голландия
Ўтказилган шаҳарлар: 5 (Амстердам, Арнем, Леуварден, Хертогенбоса ва Роттердам)
Ўтказилган санаси: 5 - 15 январь, 1989 йил
Иштирокчилар: 16 (6 қитъадан)
Мухлислар ташрифи: 86500 (ҳар ўйинга 2163)
Урилган голлар: 221 (ҳар ўйинга 5.53та гол)
Тўпурар: Ласло Цаданьи (Венгрия, 7та гол)
Энг яхши ўйинчи: Виктор Херманс (Голландия)
"Fair-Play" соврини: АҚШ

Совриндорлар
Чемпион - Бразилия
Иккинчи ўрин - Голландия
Учинчи ўрин - АҚШ


Толибжон Қосимов

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика