UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  0 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  4 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  1 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  7 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  14 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  13 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  35

Футзал. Апрелда Тошкентга Эрон терма жамоаси ташриф буюради Янгиликлар

Футзал. Апрелда Тошкентга Эрон терма жамоаси ташриф буюради

Футзал бўйича 2014 йилги Осиё чемпионатининг финал қисмига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 18 ва 19 апрель кунлари Тошкентда Эрон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.
Осиёнинг гранд жамоаси ҳисобланган Эрон терма жамоаси аъзолари Тошкентга 17 апрель куни ташриф буюришади. Ўзбекистон пойтахтида меҳмонлар 4 кун давомида истиқомат қилишади.

Вьетнамга йўл олишдан олдин, Ўзбекистон терма жамоаси Хитойда ўқув-йиғин машғулотида қатнашиши ҳам режалаб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, Вьетнамда бўлиб ўтадиган ушбу йилги Осиё чемпионатининг финал босқичи 30 апрельдан 10 майга қадар ўтказилади. Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги биринчи баҳс 1 май куни бўлиб ўтади. Унда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Қирғизстон вакиллари билан куч синашади. 3 май куни Ўзбекистоннинг рақиби Япония бўлади. Орадан 2 кун ўтгач, футзалчиларимиз Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боришади.

Қуйида Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги ўйинлар тақвими кўрсатилган:
1-тур
1 май,  пайшанба

16:30. Қирғизстон – Ўзбекистон

2-тур
3 май, шанба

16:30. Ўзбекистон – Япония

3-тур
5 май, душанба

16:30. Ўзбекистон – Жанубий Корея.

* Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган

Қуръага қўра, 16та жамоа қуйидаги гуруҳларга бўлинган:
А гуруҳи:
Вьетнам, Қувайт, Тожикистон, Ироқ
В гуруҳи: Эрон, Австралия, Хитой, Индонезия
С гуруҳи: Таиланд, Ливан, Хитой Тайпейи, Малайзия
D гуруҳи: Япония, Қирғистон, Ўзбекистон, Жанубий Корея.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика