Футбол бешафқат ўйин
08 сен 2022 14:22
Янгиликлар
Футбол бешафқат ўйин
Европа чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган ўйинлар ичида энг драматик баҳс Мадридда ўтди.
90 дақиқа давомида жамоалар гол ура олишмади. Бош ҳакам 9 дақиқа қўшиб берди.
90+1-дақиқада мезбонлар Эрмосонинг ҳаракатларидан кейин гол уришди - 1:0.
Орадан 5 дақиқа ўтгач, "Порту" пенальти орқали ҳисобни тенглаштирди - 1:1.
Пенальти белгиланиши ва гол урилиши натижасида қўшимча дақиқалар яна кўпайди.
90+11-дақиқа Антуан Гризманн боши билан гол урди ва "Атлетико"га ғалаба келтирди - 2:1.
Баҳс сўнггида ТВ камералари "Порту" либосидаги ёш болакайни кўрсатишди.
Дастлаб у ҳисоб тенглашганидан хурсанд эди...

... Гризманн гол урганидан кейин болакайга ҳавас қилиб бўлмайди.

Ҳа, азизлар, футбол бешафқат ўйин!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Фикрлар