UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34Про лигада 5-ўрин учун ҳам кураш кечади  4 19:08"Барселона" ПСЖ футболчиси учун 70 млн евро тўлашига тўғри келади  1 18:40"Реал" шов-шувли трансфер тайёрламоқда  2 18:12Хаби Алонсо "Ливерпуль" бош мураббийига айланиши ва ўзи билан Гюлерни олиб келиши мумкин  2 17:44"Биз бунга қодирмиз". "Барселона" етакчиси "Атлетико" билан ўйинда камбэкка ишонмоқда  10 17:16Азим Аҳмедов: "Илҳом Мўминжоновнинг таклифидан сўнг иккиланмасдан "Металлург"га келдим"  13 16:48"Манчестер Юнайтед" Каземирога Ла Лигадан ўринбосар топди  1 16:22"Навбаҳор" собиқ бош мураббийи "Яйпан"ни бошқаради  4 15:59Рэшфорд "Барселона"да қолиши мумкин: клуб доимий шартномани муҳокама қиляпти  0 15:33Месси Испания терма жамоаси сафида ўйнаши мумкин бўлган  2 15:06Роналду Испания клуби эгаларидан бирига айланди  4 14:38"Манчестер Юнайтед" даромади ошганини маълум қилди  0 14:11Расул Раҳмонов: "Андижон" бу йил олдига қўйилган вазифани бемалол бажара олади"  9 13:44Суперлига. Қишнинг энг яхши трансферлари (топ-10)  3 13:19"Манчестер Сити" афсонаси Ҳусановнинг даражасини юқори баҳолади  4

Суперлига. Қишнинг энг яхши трансферлари (топ-10) Янгиликлар

Суперлига. Қишнинг энг яхши трансферлари (топ-10)

Ўзбекистон Суперлигаси ҳар мавсум трансферлар ойнасида ўз сюрпризлари билан ажралиб туради.

Бу қишда ҳам жамоалар таркибини кучайтиришда фаол ҳаракат қилди. Чемпионлик учун асосий даъвогарлар ва янги имкониятларни қидирувчи жамоалар бир қатор стратегик трансферларни амалга оширди. Келинг, қишнинг энг эътиборга молик трансферларини кўриб чиқамиз.

Шерзод Насруллаев – "Пахтакор"

Чемпионликка интилган "Пахтакор" таркибини кучайтириш йўлида асосий қадамлардан бири – Шерзод Насруллаевни жамоага таклиф қилиш эди. Ўзбекистон терма жамоаси чап қанот ҳимоячиси сифатида тажрибали ва юқори малакали футболчи ҳисобланади. Умар Адҳамзоданинг "Навбаҳор"га кўчиши билан юзага келган бўшлиқни қоплайди ва Камолиддин Тожиев қурмоқчи бўлган ҳужумкор услубга ҳам мос келади.

Ойбек Бозоров – "Пахтакор"

Сифат ва тажриба жиҳатидан "шерлар"нинг қишдаги энг муҳим трансферларидан бири Ойбек Бозоровнинг жамоага қўшилиши ҳисобланади. Ҳужумкор ярим ҳимоячи "Насаф"да бир неча йил асосий футболчи сифатида ҳаракат қилди. Ўтган мавсумда у Суперлигада 12 та ассист ва 4 та гол билан самарали натижа қайд этди. Энди ушбу қобилиятини Тошкентдаги янги жамоада ҳам намоён этиши кутилмоқда. "Пахтакор" нафақат миллий чемпионатда, балки ОЧЛ-2 турнирда ҳам юқори мақсадларни кўзлаган ва тажрибали футболчиларнинг иштироки бу йўлда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Ўткир Юсупов – "Навбаҳор"

Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқаришни қўлга олгач, клубнинг дарвоза чизиғини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратди. Бу борада энг тўғри қарор – Ўткир Юсуповнинг жамоага қайтиши бўлди. Бир неча йиллар асосий дарвозабон сифатида хизмат қилган ва мухлислар эътиборига сазовор бўлган Юсуповга "Фулад"да ўйин амалиёти камлиги ва жароҳатлар панд берди. Наманганда эса у барқарор спорт формасига қайтади ва бу мундиал олдидан Юсупов учун муҳимдир. Бу трансфер ҳар икки томон учун ҳам манфаатли аҳамиятга эга.

Ойбек Рустамов – "Насаф"

Суперлиганинг сўнгги йиллардаги энг барқарор ярим ҳимоячиларидан бири Ойбек Рустамов "Насаф" сафига қўшилди. Таянч нуқтада у жамоанинг асосий ҳаракатланишини таъминлайди ва “аждарлар”нинг ўйин услубида муҳим рол ўйнайди. Рустамов юқори даражада техник ва тактик жиҳатдан барқарор, шунингдек, ҳужум ва ҳимоя орасида мувозанатли ҳаракат қила олади. Унинг тажрибаси ва барқарорлиги янги мураббий тактик усулларини самарали амалга оширишда ҳам катта қўл келади.

Хуршид Ғиёсов – "Нефтчи"

Рустамов сингари, бир неча йил ОКМКда жамоасининг асосий ва энг керакли футболчиси бўлиб келган Хуршид Ғиёсов ўз клубини ўзгартирди ва “Нефтчи” сафига қўшилди. Унинг трансфери учун жамоалар ўртасида қатъий кураш ҳам бўлди, жумладан, "Андижон" ҳам уни ўз сафига олишга ҳаракат қилди.

2025 йилги Суперлигада Ғиёсов 10 та гол ва 11 та ассист билан сермаҳсуллик кўрсатди, бу эса унинг майдондаги самарадорлигини яққол намоён этди. Боз устига, "Нефтчи"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Ислом Исмоилов билан ҳамкорликда у янада эркин ҳаракат қилиши ва жамоа ҳужумини фаоллаштириши мумкин.

Ғиёсовнинг келиши “Нефтчи” учун ярим ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш ва жамоанинг Элит ОЧЛ ва миллий чемпионатдаги мақсадларига эришишда муҳим туртки бўлади.

Акмал Мозговой – "Пахтакор"

"Пахтакор" ярим ҳимоя чизиғини ҳақиқатан ҳам мукаммал ва рақобатбардош тарзда шакллантирди. Қишки трансфер ойнасининг сўнгги кунларида клуб "Банияс"дан Акмал Мозговойни ўз сафига қўшди. Унинг трансфери жамоа учун стратегик аҳамиятга эга, чунки Мозговой ярим ҳимоя ва ҳужум орасидаги мувозанатни таъминлай олади. 

Бу қадам юқорида айтганимиздек “Пахтакор”га нафақат миллий чемпионатда, балки ОЧЛ-2 турнирда ҳам рақобат устунлигини сақлаб қолиш имконини беради. Мозговойнинг келиши жамоадаги рақобатни кучайтиради ва бошқа футболчиларни ҳам юқори самарадорлик кўрсатишга ундайди. Шу билан бирга, ярим ҳимоя позициясида "Пахтакор" бемалол "Нефтчи" билан беллаша олади.

Имеда Ашортиа – “Андижон”

2025 йил мавсумида "Бунёдкор"нинг энг яхши футболчиларидан бири бўлган, Суперлигада 10 та гол ва 2 та ассист қайд этган грузиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Имеда Ашортиа фаолиятини "Андижон"да давом эттиради. Унинг жамоага келиши "бургутлар" бош мураббийининг шахсий ташаббуси ва талабига кўра амалга оширилди.

Ашортиа ўтган мавсумда ўзининг тезкорлиги, индивидуал маҳорати ва ҳужумлардаги кескинлиги билан ажралиб турди. Унинг майдонда эркин ҳаракат қилиши, ҳужумларни тезлаштириши ва голли вазиятлар яратиш қобилияти "Андижон"нинг ҳужум салоҳиятини оширишга хизмат қилиши мумкин.

Шу билан бирга, бир жамоада ёрқин ўйнаган футболчининг бошқа клубда ҳам худди шундай самара кўрсатиши кафолатланмайди. Янги муҳит, тактик талаблар ва жамоавий ўйин услубига мослашиш жараёни Ашортианинг натижаларига бевосита таъсир ўтказиши мумкин. Шунга қарамай, унинг потенциали ва тажрибаси “Андижон” учун муҳим куч сифатида баҳоланмоқда.

Ратиньо – "Нефтчи"

"Нефтчи" ўз асосий таркибини сақлаб қолган ҳолда бир қатор истеъдодли футболчиларни ҳам жалб қилди. Шу қаторда Самарқанднинг "Динамо" жамоасида 2 мавсум давомида тўп тепган бразилиялик ярим ҳимоячи Ратиньо ҳам бор. Энди у амалдаги чемпион сафида майдонга тушади ва жамоанинг марказий ярим ҳимоя чизиғида муҳим роль ўйнайди. Фарғоналиклар ўз сафига Суперлигада барқарор ўйнаб турган футболчини таклиф қилди. Шунингдек, Ратиньо "Нефтчи" нинг халқаро турнирларда таркибдаги рақобатни кучайтиришда ҳам катта аҳамиятга эга бўлади.

Темурхўжа Абдухолиқов – "Локомотив"

"Локомотив" қишда бир қатор тажрибали собиқ футболчиларни жалб қилиб, таркибини мустаҳкамлади. Темурхўжа Абдухолиқов энг яхши тўпурарли йилларини айнан "темирйўлчилар" сафида ўтказган ва бу йил ҳам ўз тажрибаси асосида жамоанинг асосий ҳужумчиси сифатида майдонга тушиши кутилмоқда.

Қишки ўқув-машғулот йиғинлари ва назорат учрашувларида Абдухолиқов голеадорлик салоҳиятини, майдонда ҳали ҳам тўлиқ кучга эга эканлигини яққол намоён этди.  Энди асосий вазифа – ушбу салоҳиятни Суперлигада ҳам самарали қўллаш ва жамоани ўз ортидан эргаштирган ҳолда юқори натижаларга етаклашдир.

Шаҳбоз Умаров – "Бунёдкор"

Легионер сифатида 6 йил давомида Беларусь ва Қозоғистон чемпионатларида фаолият олиб борган Шаҳбоз Умаров "Бунёдкор" билан шартнома имзолаб, Ўзбекистон Суперлигасига қайтди. У миллий чемпионатда сўнгги марта 2019 йилда ОКМК сафида майдонга тушган эди.

Тажрибали футболчининг қайтиши "қалдирғочлар" учун муҳим аҳамиятга эга. Умаров ярим ҳимояда фаол ҳаракат қилади, тезкорлиги ва индивидуал маҳорати билан ажралиб туради. Яна бир омил, стандарт вазиятларда ҳам ўзининг фаоллигини кўрсатиши кутиляпти. Шу жиҳатдан, у жамоа ҳужумларини ранг-баранг қилиш ва рақобатни кучайтиришда асосий фигуралардан бирига айланиши мумкин.

Унинг халқаро тажрибаси ва профессионал ёндашуви "Бунёдкор"нинг янги мавсумдаги мақсадларига эришишида муҳим омиллардан бири сифатида баҳоланмоқда.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
26 фев 16:47:51
Hilol
Темурхўжада адашиб кетибсизлар


   
26 фев 16:21:02
Raximbergan Ruzmetov
Буни вакт курсатади
   
26 фев 15:48:34
Ўзбек футболининг муҳлиси
Оббо, Абдулазизжон мавсум оҳирида билинади
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика