

"Чемпионлар лигасидаги ҳеч бир ўйин 90 дақиқа давомида осон кечмайди, азоб чекишга тўғри келади. Рақиб яхши прессинг қилди, биз эса ярим ҳимоячилар орасидаги бўш зоналардан фойдаланишни билмадик. Танаффусда буни тўғриладик ва ўйинни яхшироқ ўйнай бошладик. Тчуаменининг голи жуда муҳим бўлди. Сўнгги кунларда у ҳақида гаплашган эдик, Орельен ҳозир жуда юқори даражада ўйнаяпти. Агар у жарима майдони чизиғигача етиб борса, кўп гол уради. Винисиус аъло ўйин ўтказди, гол урди ва ҳар қандай имкониятда хавф туғдирди. У бизнинг етакчимиз бўлиши, ўйин унинг атрофида қурилиши керак. Ким билан кейинги босқичда учрашсак ҳам, бу жиддий рақиб бўлади", – деди у.


