"Фулхэм" "Арсенал" футболчисини ижарага олади
25 янв 2023 18:16
Янгиликлар
"Фулхэм" "Арсенал" футболчисини ижарага олади
Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Фулхэм" "Арсенал" ҳимоячиси Седрик Соарешни ижарага олиш борасида келишувга эришишга яқин турибди.
Манбага кўра, ижара шартнома муддати жорий мавсум охиригача ҳисобаланади, сотиб олиш варианти эса кўзда тутилмаган. Қайд этилишича, 31 ёшли португалияликка ижара муддати давомида "Фулхэм"нинг ўзи маош тўлайди.

Соареш жорий мавсум "канонирлар" сафида 4 та ўйинда майдонга тушди. Transfermarkt портали Португалия терма жамоаси футболчисини 4 миллион еврога баҳоламоқда.
"Фулхэм" ҳозирда Англия чемпионатида 21 ўйиндан кейин 31 очко билан 7-ўринда бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар