Френки Де Йонг "Барселона"нинг муаммолари ҳақида гапирди
30 янв 2022 18:35
Янгиликлар
Френки Де Йонг "Барселона"нинг муаммолари ҳақида гапирди
"Барселона" хавбеки Френки Де Йонг ўзининг ва жамоасининг ўйинидаги муаммолари ҳақида гапирди.
"Барселона"да яхши жисмоний ҳолатда кўрсатган даврларим ҳам бўлди. Бироқ ҳали ҳам энг юқори ҳолатга чиқа олганим йўқ. Ушбу мавсумда сустроқ ўйин кўрсатаётганим учун одамлар мен ҳақида илиқ гаплар гапиришмаяпти.
Одамлар бир-бирининг гапларини маъқуллашни яхши кўришади. Кетма-кет бир хил гаплар ўқийман. Одамлар ўйинни кўришмайди, фикрларни ўқиб ўтиришади. Шу сабабли бирор инсонда соғлом фикр йўқ.
Ушбу мавсум биз учун провал тарзда ўтиб кетди. ЕЧЛдан, Кубокдан чиқиб кетдик, "Реал" билан фарқ эса 15 очко", - деди ярим ҳимоячи
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар