Франция президенти Пересдан Мбаппени Олимпиадага қўйиб юборишни сўрайди
21 май 19:46
Янгиликлар
Франция президенти Пересдан Мбаппени Олимпиадага қўйиб юборишни сўрайди
Бугун Елисей саройида ФИФАга асос солинганининг 120-йиллиги муносабати билан зиёфат режалаштирилган (ташкилот 1904 йилнинг 21 май санасида фаолиятини бошлаган).
Ушбу маросимда халқаро футбол ассоциациясини ташкил этиш бўйича актни қўллаб-қувватлаган етти федерация вакиллари (Франция, Бельгия, Дания, Нидерландия, Испания, Швеция ва Швейцария) иштирок этишади. Бундан ташқари яна бир қатор махсус меҳмонлар ҳам таклиф этилган ва улардан бири Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Пересдир.
Маълумотларга қараганда, Франция президенти Эммануэль Макрон вазиятдан унумли фойдаланиб қолишни режа қилган. У Перес билан ҳужумчи Килиан Мбаппе ва бошқа франциялик футболчилар Париждаги Олимпия ўйинларида иштирок этиши борасида суҳбатлашмоқчи. Форвард ёзда ПСЖни тарк этади ва катта эҳтимол билан фаолиятини Испания пойтахтида давом эттиради.
Фикрлар