Франция: Матье ўрнига чақирилган Мангалянинг ўрнига Кимпембе чақирилди
04 окт 2016 08:59
Янгиликлар
Франция: Матье ўрнига чақирилган Мангалянинг ўрнига Кимпембе чақирилди
ПСЖ ҳимоячиси Пренель Кимпембе Франция терма жамоасига чақирилди.
21 ёшли футболчи миллий терма жамоада жароҳат олган «Валенсия» ҳимоячиси Элиаким Мангалянинг ўрнини эгаллайди.
Мангаля эса ўз ўрнида «Барселона» ҳимоячиси, термадаги фаолиятини тугатган Жереми Матье ўрнига чақирилган эди.
Бу мавсумда Кимпембе ПСЖ сафида 6та ўйинда майдонга тушган. Футболчи U-21 терма жамоаси сафида Евро-2017 саралашида икки ўйинда иштирок этганди.
7 октябрь куни Франция ЖЧ-2018 саралашида Болгария, 10 октябрда Голландия билан ўйнайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар