Франческо Тотти: "Сени Севаман!"
29 май 2017 09:42
Янгиликлар
Франческо Тотти: "Сени Севаман!"
"Рома" ярим ҳимоячиси Франческо Тотти клуб сафидаги сўнгги учрашувни ўтказди.
"Афсуски ҳеч қачон келмаслигини кутган кун келди. Сўнгги кунларда мен ҳақимда кўп нарса ёзилди. Сизлар мени оғир дамларда қўллаб турдинглар. Барчага раҳмат айтмоқчиман. Ўзим худди ёш болалардек бақирдим. Буни шунчаки унутиб бўлмайди. Онамга, отамга, укамга оиламга ҳамда дўстларимга раҳмат. Турмуш ўртоғим ва уч фарзандимга раҳмат. 28 йилни бир оғиз сўз билан таърифлаб бўлмайди. Жамоадошларим, мураббийлар, президентларга миннатдорчилик билдираман. "Рома" сардори бўлиш бу фахр. Доим қалбимда қолади. 28 йилни "Рома"га бағишлаганимдан фахрланаман. Сени севаман!" - дейди Тотти.
Фикрлар