UZ

Сўнгги янгиликлар

23:58Киву "Интер"нинг мағлубияти сабабини айтди  0 23:39Лиам Росеньор: "Исталган турдаги ирқчиликни қоралайман"  0 23:14ЕЧЛда тур рамзий термаси эълон қилинди  3 22:48Жейми Каррагер "Арсенал"нинг дуранги ҳақида гапирди  2 22:23Анге Постекоглу: "МЮда ишлаш - жаҳон футболидаги энг қийин иш"  1 21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  3 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  6 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2

Финалдаги ғалабадан кейин ҳамюртларимиз қандай фикрда? Янгиликлар

Финалдаги ғалабадан кейин ҳамюртларимиз қандай фикрда?

9 декабрь куни Тожикистон кубоги финал учрашувида “Хўжанд” клуби мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Истиқол” клубини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Мазкур баҳсда “Хўжанд” сафида уч нафар ҳамюртларимиз – Фирдавс Абдусалимов, Олимжон Каримов ҳамда Самандар Очиловлар тўп тепди. Ғалабадан сўнг ҳамюртларимиз фикрларига қулоқ тутдик. 


Олимжон Каримов

“ Биз мазкур ўйинга жиддий тайёргарлик кўргандик. Қолаверса, 30 ноябрь куни “Истиқлол”га қарши чемпионатнинг қолдирилган учрашувида ҳам майдонга тушгандик. Бироқ ўшанда дарвозаларга тўп киритилмаганди. Бу ўйин ҳам финалга тайёргарлик вазифасини бажарганди. Ғалаба қозонишни мақсад қилган ҳолда майдонга тушдик. Жамоамиз ўйиннинг ўзидаёқ масаласини ҳал қилишни олий вазифа қилиб белгилаганди. Пенальтилар сериясига қадар боришни кўзлаганимиз йўқ. Қўшимча бўлимларда бўлса ҳам ўзимиз кутган натижага эришдик.

Фирдавс Абдусалимов

“Бугунги ғалабани қўлга киритишда жамоамизнинг аҳиллик билан тўп тепгани сабаб бўлди. Қолаверса, биз рақибимиздан кўра, жисмоний ҳолатимиз яхши экани ҳам ғалабамизга туртки бўлди. Кубокни ҳақли равишда қўлга киритдик деб ўйлайман. Ўйин олдидан раҳбарият томонидан ғалабамиз учун яхшигина бонус ваъда қилинганди.


Самандар Очилов

“Хабарингиз бор, “Истиқлол”га қарши ўйнаш доимо қийин кечган. Улар мамлакатнинг энг кучли жамоаси ҳисобланади. Чунки клубнинг кўпчилик футболчиси мамлакат терма жамоаси аъзоси. Биз барчасини ҳисобга олган ҳолда ўйинга пухта тайёргарлик кўрдик. Ғалабага бўлган иштиёқимиз ва кучли иродамизни кўрсата олдик. Финалда барча майдонда борини ташлаган ҳолда ўйнади. Бу орқали эса биз тарихий натижани қайд этдик.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика