UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  4 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  10 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  78 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0 19:37Мбаппенинг онаси "Реал"да асосий таркибдаги 8 нафар ўйинчидан кўпроқ пул топади  12 19:15"Динамо" "Зенит"дан минимал ҳисобда енгилди  3

"FIFA.uz"да Элдорбек Суюновнинг жамоаси Янгиликлар

"FIFA.uz"да Элдорбек Суюновнинг жамоаси

FIFA.UZда Олий лиганинг янги мавсумига жамоа тузиш бошлангани ҳақида хабар бергандик.
Бир қанча янгиликлар қўшилган FIFA.UZда ҳозирга қадар 700дан ортиқ жамоа тузилди.

Бу ўйинни мухлислардан ташқари футболчилар, журналистлар ва футбол жамоатчилиги орасида қизиқиш уйғотган. Жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Насаф" клуби дарвозабони Элдорбек Суюнов 2014 йилги мавсум учун ўз жамоасини тузди.

"FIFA.UZ лойиҳаси шахсан менга жуда ёқди. Ушбу мусобоқада иштирок этишни режалаштиргандим. Яқиндагина 1-тур учун ўз жамоамни тузиб чиқдим", - дея гап бошлади Ўзбекистон миллий терма жамоаси посбони.


 
Ҳужумда Зафар Полвонов, Фарҳод Тожиев ва Олександр Пишурни танладим. Ушбу "трио"ни танлашимнинг боиси, ўтган мавсумда айнан шу форвардлар кўплаб гол киритишганди. Бу йилги мавсумда ҳам улар ушбу фаолликни давом эттирашади деб ўйлайман. Жамоамиздан Артур Геворкян ва Илҳом Юнусовни ўз жамоамга қўшиб олдим. Сабаби, бу икки тажрибали футболчилар кўплаб гол ва голли паслар беришади ва табиийки, мени иккала жамоам учун ҳам очколар ишлашда давом этишади деб умид қиламан. Дарвозада ўзимни ва Игнатий Нестеровни олишни лозим топдим. Игантийни олганим у кўп ўйинларда ўз дарвозаси дахлсизлиги сақлаб келади.

Биринчи турда ўз дарвозамдан тўп олиб чиқмасликка ҳаракат қиламан. Жамоа сардори этиб аввалига Артур Геворкянни танламоқчи эдим, лекин Ара ярим ҳимоячи. "Бунёдкор" ўз уйида ўйнашини инобатга олиб, Пишурга сардорлик боғичини топширишга қарор қилдим. Бу виртуаль Олий Лига чемпионати ҳам қизиқ бўлади деб ўйлайман", - дейди "Насаф" дарвозабони Элдорбек Суюнов.   


СИЗ ҳали жамоа тузмадингизми? Шошилинг, ўзингизни мураббий сифатида синаб кўринг. FIFA.UZ да иштирок этиб дўстлар орттириш ва совғалар ютиб олиш мумкин.

Биринчи тур учун дедлайн 15 март куни соат 12:00да тугайди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика