UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  0 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  2 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  3 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  0 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  9 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  10 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  4 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  2 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  3 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1

Кутиб олинг, FIFA.uzда яна ОЛИЙ ЛИГА!!! Янгиликлар

Кутиб олинг, FIFA.uzда яна ОЛИЙ ЛИГА!!!

Кутиб олинг, олий лига ва унинг виртуал футболдаги FIFA.uz лойиҳасининг иккинчи мавсуми!
Илк мавсумда мухлислар ўртасида жуда катта қизиқишларга сабаб бўлган бу ўйинимизнинг бошланишига саноқли кунлар қолди. Кўплаб фойдаланувчиларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда лойиҳамизда турли қизиқарли хизматларни ташкил этдик.

1.Қўшимча элементларни сотиб олиш:

Стадион: Жамоангиз бюджетини 1000дан 1200га оширади.
Мураббий: Жамоадаги трансферларни 2тадан 4тага кўпайтиради
Менежер: Бир клубдан олинадиган футболчилар сонини 3тадан 4тага оширади
Матбуот: Дедлайн эълон қилинганидан сўнг турнир жадвалидаги исталган жамоанинг ушбу тур учун қандай таркибни танлаганини кўриш имконини беради.

2.Ўйинчи сотилгандан сўнг унинг суммаси 100 фоиз ҳисоб-рақамга келиб тушади

3.Трансферлар сони 6тадан 2тага қисқарди

4.Фойдаланувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида жамоаларнинг ўтган йилги номини сақлаб қолдик. Шундай экан, иштирокчи хоҳласа ўша жамоада ўйинни давом эттириши ёки бўлмаса бошқа янги жамоа тузиши мумкин. Иштирокчи янги жамоа тузган тақдирда аввалги клубининг номи бўш ҳисобланади ва бу номни бошқа иштирокчи ўзиники қилиб олиши мумкин.

Энди ҳар турда пул кетказмайсиз. Юқоридаги 4та хизмат турини мавсум учун бир марта ёқиб қўйсангиз кифоя, йил бўйи FIFA.uz ўйнайсиз.

Совға, совға дейсизми? Совғасиз мусобақа, мусобақами?

Март ойи якунига кўра кучли учталикка кирган иштирокчи Ўзбекистон футболи юлдузларининг дастхати туширилган ТЎПга эга бўладилар. Қани кетдик!!!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика