UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  0 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  0 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  7 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  147 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  9 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1

ФИФАнинг The Best маросими бўлиб ўтди Янгиликлар

ФИФАнинг The Best маросими бўлиб ўтди

Айни дамда Франция пойтахти Парижда FIFAнинг The Best маросими ўтказилмоқда.




02:40. 2022 йилнинг энг яхши эркак футболчиси - Лионель Месси (ПСЖ, Аргентина).

02:30. 2022 йилнинг энг яхши аёл футболчиси - Алексия Путельяс (Испания, "Барселона"). Совринни ФИФА президенти Жанни Инфантино топширди.

02:20. ФИФА рамзий терма жамоаси - Тибо Куртуа, Ашраф Ҳакими, Жоау Канселу, Виржил Ван Дейк, Кевин Де Брюйне, Лука Модрич, Каземиро, Лионель Месси, Килиан Мбаппе, Карим Бензем, Эрлинг Холанд.

02:12. Саҳнага 2022 йилнинг аёллар рамзий терма жамоасига кирган футболчилар таклиф қилинди.

02:04. Энг яхши мухлислар соврини аргентиналикларга насиб этди. Совринни барабан билан саҳнага чиққан отахон қабул қилиб олди.

01:50. Йилнинг энг яхши мураббий - Лионель Скалони (Аргентина терма жамоаси).

01:45. Йилнинг энг яхши аёллар жамоаси мураббийи - Сарина Вигман (Англия аёллар терма жамоаси).

01:38. Пушкаш соврини ғолиби - Марчин Олексей (польшалик имконияти чекланган футболчи).

01:37. Пушкаш (энг чиройли гол) совринини Карли Ллойд ва Алессандро Дель Пьеро топширишади.

01:30. Йилнинг энг яхши эркак дарвозабони - Эмилиано Мартинес.

01:25. Аёллар ўртасида 2022 йилнинг энг яхши дарвозабони - Мэри Эрпс (МЮ ва Англия терма жамоаси дарвозабони).

01:13. Пеленинг аёли Марсияга афсона учун тайёрланган махсус соврин топширилди.


- АПЛдаги ўйинлари билан эсда қолган, ҳозирда "Марсель" шарафини ҳимоя қилаётган Дмитри Пайе ва унинг хотини Людвин Пайе.


- Бу эса ПСЖ раҳбари Носир Ал Ҳелайфи.


- Кўпчилик ўз жамоасида кўришни истаётган Килиан Мбаппе бугунги тадбирга отаси Уилфрид билан келди.


- Тақдирлаш маросими ўтадиган бинога Лионель Месси аёли Антонелла Рокуццо билан ташриф буюрди. Жудаям гўзал жуфтлик.


Ушбу маросимида ФИФА 2022 йилнинг энг яхшиларига соврин топширади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика