UZ

Сўнгги янгиликлар

18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  0 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  22 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  3 16:56"Малаван" — "Персеполис". Таркиблар маълум  2 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 16:01"Сабаҳ" — "Араз". Таркиблар маълум  3 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  7 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  5 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  5 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  6 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1

ФИФА президенти Умид Аҳмаджоновга табрик йўллади Янгиликлар

ФИФА президенти Умид Аҳмаджоновга табрик йўллади

Халқаро Футбол Федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино бугун, 12 сентябрь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти этиб сайланган Умид Аҳмаджоновга табрик мактубини йўллади.

“Ҳурматли Умид Аҳмаджонов! Сизни 2017–2021 йиллар учун Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти этиб сайланганингиз билан чин юракдан табриклайман ва энг эзгу тилакларни билдираман. Сизнинг чуқур билимингиз ҳамда “Пахтакор” ФК вице-президенти, Миллий Олимпия қўмитаси вице-президенти, Миллий Паралимпия қўмитаси вице-президенти каби лавозимларда ишлаб тўплаган кўп йиллик тажрибангиз мамлакатингизда футболнинг барқарор ривожига ҳисса қўшишига ишонаман.

Олдингизга қўйган мақсадларга эришиш йўлида мен ва ФИФАнинг далдасига таянишингиз мумкин. Футбол ва унинг бошқарувини муҳокама қилишни истасангиз, ФИФА эшиклари Сиз учун доимо очиқ бўлади. Сизни Цюрих (Швейцария)га тез орада таклиф қилишдан ва ФИФА тизими билан таништиришдан мамнун бўламан. ФИФА вакиллари Сиз билан шу кунларда боғланиб, ташриф вақтини муҳокама қилади.

Шу ўринда, Сиз билан биргаликда Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия қўмитаси аъзолари этиб сайланган ҳамкасбларингизга табрикларимни етказиб қўйишингизни сўрайман.  Сизга омад, куч ва муваффақият тилаган ҳолда тез орада учрашиб, табригимни шахсан етказишга умид қилиб қоламан”, – дейилади ФИФА президентининг табригида.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОФК президенти Салмон бин Иброҳим ал-Ҳалифа Умид Аҳмаджоновни Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти этиб сайлагани билан табриклаган эди.


Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика