ФИФА Чалханоглуни дисквалификация қилди
03 фев 2017 01:33
Янгиликлар
ФИФА Чалханоглуни дисквалификация қилди
ФИФА “Байер” ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоглуни трансфер қонун қоидаларини бузган деб топди.
Шу боис турк футболчиси 4 ойга футболдан четлатилди. Шу тариқа у мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.
Трансфер билан боғлиқ қоидалар бузилиши 2011 йили содир бўлган. Ўшанда Чалханоглу “Карлсруэ” таркибида тўп сурган ва “Трабзонспор” жамоаси билан шартномага келишган. Сўнгра у “Карлсруэ” билан келишувни узайтириб, “Гамбург” жамоасига ўтган. ФИФА бу ҳолатни қонун бузилиши деб топиб, футболчини дисквалификация қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Фикрлар