UZ

Сўнгги янгиликлар

22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  0 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  3 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  8 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  0 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  8 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  10 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  7

Февзи Давлетов: "Иккинчи таймнинг дастлабки 30 дақиқасини жуда ёмон ўтказдик. Натижа эса адолатли бўлди" Янгиликлар

Февзи Давлетов: "Иккинчи таймнинг дастлабки 30 дақиқасини жуда ёмон ўтказдик. Натижа эса адолатли бўлди"

Суперлига 9-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Сурхон" (1:1) учрашувидан сўнг "Сурхон" жамоаси бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Бугун икки жамоа ҳам ғалаба қозонишни истаётганди. "Локомотив" бугун кўпроқ иштиёқ билан ўйнади. Биринчи бўлимда яхши вазиятлар ярата олдик, аммо иккинчи таймда ёмонроқ ўйнадик. Кўп хатоларга йўл қўйдик. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг ҳужумга ўтишга мажбур бўлдик.

- Биринчи бўлимда жамоангиз яхши ўйнади ва гол урган. Танаффусдан кейин жамоангиз ўзига ўхшамади ва жуда ёмон ўйнади. Бунга сабаб нима?

- "Бунёдкор" ва "Динамо"га қарши кечган учрашувларда ҳам худди шундай хатога йўл қўйган эдик. Оддий вазиятларда тўпни юқотаяпмиз. Хатоларга кўпайгани сабабли ҳисобни ушлаб қолишга ҳаракат қила бошладик. Бу руҳиятга боғлиқ.

- Шоҳжаҳон Султонмуродов ҳолати ҳақида маълумот бера оласизми? У бир нечта учрашувдан буён майдонда кўринмаяпти ва бугунги учрашувда қайдномада эмас эди.

- У асосий таркибда ўйнай оладиган спорт формасида эмас.

- Нимели сўнги учрашувларда майдонга туша бошлади. У жароҳатидан фориғ бўлдими? Бугун майдонда Егор Кримецни кўрдик. Кримец ҳам жароҳатдан тузалдими?

- Сильванусни секин асталик билан таркибга қўшиб бормоқдамиз. Уни тезроқ ўтган мавсумдаги спорт формасига қайтаришга интилмоқдамиз. Кримец ҳам сафга қайтди. "Динамо" қарши кечган баҳсдаёқ Егорни майдонга туширмоқчи эдик, аммо улгурмадик. Егор тажрибали ҳимоячи ва бизга кўп ёрдам беришига ишонаман.

- "Сурхон" жамоаси бугунги учрашувда бир очко ишладими ёки икки очко йўқотдими?

- Биринчи бўлимда ғалаба қозонаётган эдик. Танаффусдан сўнг ўйинимиз ёмонлашди. Натижа адолатли бўлди. Биз иккинчи таймда 30 дақиқа жуда ёмон ўйнадик. Ўзимиз айбдормиз.




Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика