Фернандеш: “Роналду ва Нанининг натижасини такрорламоқчиман”

Eldor Akmurzayev
27 мар 2020, 19:20
МЮ ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш клуб билан кўплаб ютуқларга эришмоқчилигини айтди.

“Криштиану Роналду ва Нани бу ерда кўплаб жиддий совринларни ютиб олишган. Мен ҳам шунга эришиш ниятидаман. Нани билан “Спортинг”да бирга машғулот ўтказиш имконига эга бўлганимда, у ҳар доим “Манчестер Юнайтед” ҳақида яхши гапларни айтарди.

Трансферим ҳақда сўрашганида Роналду мен тўғримда жуда ижобий фикрларни билдирганидан эса жуда фахрланаман”, дейди Фернандеш.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: ESPN